Ўзбeкистон рeспубликаси


ФҚТ моҳияти, мазмуни ва хусусиятлари


Download 7.02 Mb.
bet72/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

ФҚТ моҳияти, мазмуни ва хусусиятлари. ФҚТнл қўллашдан мақсад корхонанинг харажатларини камайтириш эвазига унинг фаолиятида юқори самарадорлик ва сифат кўрсаткичига эришишдан иборатдир. Бунга иқтисодий ҳодиса, жараён ва фаолият содир бў1масдан олдин системали равишда таҳлил қилиш орқали эришилади. Натижада маҳсулотнинг юқори сифати, ишнинг юксак самарадорлиги таъмин1анади. Шу туфайли ФҚТ иқтисодий таҳлилнинг энг самарали ва и1ғор шаклларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Таҳлилнинг бу шакли асосан микроиқтисодиёт даражасида
қў11анилади. Бунда ҳам аниқ бўғин1арни, маҳсулотни, жараённи, фаолиятни объект қилиб олади, Масалан, бирор маҳсулотни ишлаб чиқариш, товар ҳаракатини бошқариш, ёки бирор мутахассис фао- лиятини такомиллаштириш кабилар. Демак, ФҚТнинг қўллани1иш доираси қисқа ва аниқ мақсадлами кўзда тутар экан.
Шундай қилиб, ФҚТ деб иш, фаолият меҳнаминг самара- дорлиги ва сифатини ошириш мақсадида, уларни системали равишда,
содир бўлмасдан олдин, мантиқий (эвристик) йў1 билан, таҳлил қилиш орқали маҳсулотни ишлаб чиқаришда унга сарфланадиган харажатлами ва бажариладиган функциялами камайтириш эвазига унинг фойдалилиги ва рентабеллигини кўпайтиришга қаратилган тадбирлами амалга ошириш жараёнига айтилади.
ФҚТ ў2ига хос хунıсиятларга эга. Булар қуйидагилардан иборат:

  1. Таҳлил қилинаётган объект ҳали ишга тушмаган, фаолият кўрсатмаётган, лойиҳалаштириш, режалаштириш босқичида бў1иши мумкин. Шу туфайли ФҚТ иқтисодий жараён содир бўлмасдан олдин ўткази1ади.

  2. Ҳар бир таҳлил қилинаётган объектда бирорта ҳодиса ёки иқтисодий жараённинг тўлиқ содир бўлиши учун у қандай функциялардан иборатлиги аниқланади. Бундай таҳлилда, абстракт тафаккур, эвристик таҳлиллардан фойдаланиш мумкин.

  3. ФҚТда барча лüнкциялар учга бўлиб ўрганилади: асосий, қўшимча, нокерак. Таҳлил қилинадиган объект фаолиятини лойиҳалаштиришда нокерак функциялами бартараф қилиш йў1лари ишлаб чиқилади. Бу эса харажатнинг ўз-ўзидан камайишини таъминлайди.

  4. Ҳар бир асосий ва қўшимча функцияларнинг қандай амалга ошиши белгиланади. Имкони борича бу функциялар ҳам тежамли йў11ар билан маҳсулот (иш, хизмат) сифатини оширадиган даражада бажарилишини таъмин1айди.

  5. ФҚТ самарадорлиги олдиндан аниқланади, чунки таъкидлан- ганидек, олдиндан аниқланган нокерак функциялар содир бўлмас- дан, уларга маблағ, вақт йўқоти1масдан бартараф қилинади. Бу ҳам унинг ўта самарали иқтисодий дастак эканлигидан далолатдир.

Ушбу таҳлилда ахборот манбаи бў1иб ўтган, содир бў1ган иқтисодий жараённи ифодаловчи ҳисоботлар эмас, балки бажарилиши лозим бў1ган, кўпроқ илмий ва мантиқий йўл билан аниқланган, ҳали содир бў1маган фîıнкциялар тизими ҳисобланади.
Фаолият кўрсатаётган объектларда ФҚТ бизнес-режани тузишда қў1лани1ади. Унинг ҳар бир кўрсаткичини асослаш учун функциялами таркиблаш (асосий, қўшимча, нокерак) тамойилига асосланади. Бу эса иқтисодий кўрсаткич1арнинг ҳам яхшиланишини, иқтисодий ўсишни самарали йўл1ар билан таъминлаш имконини беради.
ФҚТда таҳлилнинг ҳанн, таҳлил қилинаётган объектнинг ҳам мақсадини, кутилаётган натижасини, функциясини, моҳиятини, таъсирини ва алоқасини аниқлаб олишни тақозо қилади. Объектнинг мақсадида у орқали нимага эришилиши кўзда тутилса, натижада шу объект нимага эришилганлиги кўрсати1ади. Унинг функциясида шу объектнинг нима қилиши кўзда тутилса, моҳиятида шу объект нима қила олишини кўрсатади, Объектнинг таъсири, деганда объектнинг нимани ўзгартира олиши тушунилса, унинг алоқасида ФҚТ бошқа кўрсаткич1арга таъсир қилиш нималар орқали амалга ошиши кўрсати1ади. Шу туфайли ФҚТни амалга ошириш жараёнида ушбу иборалардан тўғри ва аниқ фойдаланиш лозимдир.


Download 7.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling