Реконвалесценция даври – бола ўзини яхши ҳис эта бошлайди, неврологик ва вегетатив бузилишлар тикланади. Асоратлар даври – мушаклар гипотонияси, скелетда турғун қолдиқ ўзгаришлар.
Лаборатор диагностика
Кальций, фосфор ва ишқорлар фосфатазани аниқлашга асосланади. Рентген – остеомаляция, остеопороз белгилари, остеотит тўқима гиперплазияси.
Даволаш
Парҳез. Имкони борича табиий овқатлантириш тавсия этилади, қўшимча овқатлантиришни 1-ой олдин бошлаш лозим.
Дори-дармон терпия
Витамин «Д» нинг даво дозаси касаллик оғирлигига боғлиқ:
I-даража – 1000-1500 ХБ/суткасига, курс 30 кун);
II-даража – 2000-3500 ХБ/суткасига, курс 30 кун;
III-даража – 3500-5000 ХБ/суткасига, курс 45 кун.
«Д» - витаминини бола кўтараолмаса УБН (ультрабинафша нурлари) тавсия этилади,20 сеансгача 1-2 ой давомида.
Дори воситаларидан кальций, калий, магний, витаминотерапия, массаж, ЛФК.
Антенатал профилактика
Ҳомиладорликда шахсий гигиенага риоя қилиш, тоза ҳавода сайр этиш, калорияли диета, жисмоний тарбия билан шуғулланиш.
Қишда ва баҳорда ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасидан бошлаб 8-ҳафта мобайнида «Д»- витамини 500 ХБ да тавсия қилинади.
Постнатал профилактика
Барча болаларга «Д» - витамини 500 ХБ да тайинланади.
Табиий овқатлантириш, қуёш нурида чиниқтириш (инсоляция).
10-жадвал
Рахит ва рахитга ўхшаш касалликларнинг клиник
намоён бўлишининг умумий тавсифи
Касаллик
|
Намоён бўлиш даври
|
Бирламчи клиник кўринишлар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |