Клиник манзара гипотрофия даражасига боғлиқ бўлади.
I-даражали гипотрофия – тана вазнининг 10-20% га танқислиги, қориндаги тери ости клетчаткасининг оз миқдорда камайиши.
II-даражали гипотрофия – тана вазнида 20-30% танқислик, умумий ҳолатда ўзгариш сезилмайди, тери эластиклиги пасайган, тери ости клетчаткаси фақатгина юз қисмида сақланган.
III-даражали гипотрофия – тана вазнининг танқислиги 30%, боланинг умумий ҳолати оғир, тери оқарган, қуруқ, кукиш рангда, тери ости клетчаткаси йўқ.
Лаборатория текширувлари
Умумий қон таҳлили – гипохром анемия, умумий сийдик таҳлили, қон ва сийдикнинг биокимёвий таҳлили, иммунограмма, копрограмма, дисбактериозга ахлат топширилади.
УАШ тактикаси
Диетотерапия. Парҳез билан даволаш 2 даврни ўз ичига олади: Озиқ-овқатга мойилликни аниқлаш даври ва кучайтирилган овқатланиш даври. Даволашнинг давомийлиги ва ҳажми гипотрофиянинг оғирлик даражасига ва интеркурент касалликларнинг мавжудлигига боғлиқ.
Дори-дармон билан даволаш: Фермент дори воситалари – панкреатин, панзинорм форте, фестал; анаболик стероидлар – ретаболил, неробол; парентерал овқатлантириш препаратлари - оқсил гидролизаталари, ёғ эмульсиялари; ичак дисбактериозида – колибактерин, лактобактерин, бифидумбактерин.
II-III даражали гипотрофияда мутахассис-педиатрга консультацияга юборилади.
Паратрофия
Паратрофия - овқатланишнинг сурункали бузилиши бўлиб, ортиқча тана вазни, шунингдек тўқималарнинг гидрофиллиги билан характерланади.
Этиологияси
Болалар овқатланишининг нотўғрилиги, қўруқ сут аралашмаларини нотўғри суюлтириш, тайёрлаш. Оиладаги конституционал семириш.
Боланинг эндокрин касалликлари.
Гиподинамия.
Do'stlaringiz bilan baham: |