Мутахассисга йўлланма беришга кўрсатма: илк пайдо бўлган талвасалар, узоқ (15 секунддан кўп) давом этувчи талвасалар, тез-тез такрорланадиган қисқа муддатли талвасалар, гўдаклик талвасаларига шубҳа қилинганда, ноаниқ сабаб билан бола ривожланишининг тутилиши.
Ота-оналарни ўқитиш: «Эпилепсия» ташхиси ота-оналарда хавотир ва қўрқув ҳиссини чақиради. Улар аниқ маълумотларга муҳтож бўлади: талваса хуружида нима қилиш керак, қандай хавф омилларидан сақланиш лозим (сузиш, велосипедда бир ўзи учиш, ортиқча ғамхўрлик), даволанишга розилик бериш (айниқса ўсмирларга), хуружлар бўлмаган даврда дорилардан воз кечиш лозим.
Талвасага қарши терапия: дори мутахассис томонидан тайинланади ва талваса сабаби, типига боғлиқ бўлади.
Хирургик даво: эпилептик ўчоқ ёки қадоқли танани оператив кесиб ташлаш имкони ҳам мавжуд.
ОВҚАТЛАНИШНИНГ БУЗИЛИШИ
Гипотрофия
Гипотрофия овқатланиш ва тўқималар трофикасининг сурункали бузилиши бўлиб, бола тана вазнининг бўйига нисбатан камайиши билан характерланади.
Этиологияси
Экзоген сабаблар: алиментар (болани кам овқатлантириш, организмга тушган озиқ моддаларнинг сарфланишининг бўзилиши), инфекция, токсин (заҳарланиш, куйиш), ижтимоий омиллар (тарбиялаш нуқсонлари, оиланинг паст ижтимоий даражаси).
Эндоген сабаблар: тана тузилишидаги аномалиялар, эндокрин ва нейроэндокрин бўзилишлар, аъзолар ривожланиш нуқсонлари, ирсий энзимопатиялар, ичак сурилишининг бузилиши (целеакия, дисахаридозалар етишмовчилиги, мальабсорбция синдроми), озиқ моддалари парчаланишининг бузилиши (муковисцидоз).
Диагностикаси
Ҳаёт анамнези - ҳомиладорлик кечиши, токсикозлар, она касалликлари, туғруқнинг кечиши, бола тана вазнининг ойма-ой ортиши, ўтказилган касалликлар, оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, оила аъзоларидаги энзимопатиялар.
Кўриш – антропометрик маълумотлар, тери ва тери ости клетчаткасининг ҳолати.
Do'stlaringiz bilan baham: |