¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet45/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Диагностик мезонлари:

  • Ёғларнинг ахлат билан чиқарилишининг кучайиши.

Ингичка ичак биоптати гистологик текширилганда - қилчалардаги қўпол ўзгаришилар, безсимон эпителий атрофияси.


Даволаш

  • Рациондан таркибида глютен мавжуд озиқ-овқатлар: хамиртурушли нон, макарон маҳсулотлари, қотган нон (сухари), пирожний ва бисквитлар, пироглар, буғдой ва сўли ёрмалари жавдар унидан қилинган маҳсулотлар,

буғдой кепаклари, пиво,
балиқ ва бошқа қоқланган маҳсулотлар,
шўрва концентратлари ва соуслар чиқариб ташланади. Оқсилларга, углеводларга, клетчаткага бой ва таркибида ёғлар кам бўлган парҳез тайинланади.
Авитаминозлар даволанади.


БОЛАЛАР ИНФЕКЦИЯСИ


Сувчечак

Сувчечак кўп учрайдиган ва жуда юқумли касаллик. Қўзғатувчиси – вирус Varicella zoster бўлиб, герпесвируслар оиласига мансуб. Сувчечак ўтказилгандан кейин ҳам бу вирус организмдан бутунлай йўқолмайди, балки латент ҳолатда орқа мия ганглияларида сақланади.


Вируснинг реактивацияси ўраб олувчи темираткининг пайдо бўлишига олиб келади.


Эпидемиологияси

  • Касаллик йилнинг совуқ мавсумида кучаяди, кўпинча 2-8 ёшдаги болалар касалланади, шаҳар аҳолисининг 75% сувчечак билан 15 ёшгача оғрийди, 90% - 29 ёшгача. Вирус ҳаво-томчи йўл билан сувчечак, ўраб олувчи темиратки билан оғриган одамдан юқади. Сувчечак билан касалланган бемор, унда везикулалар мавжудлигида юқумли ҳисобланади.



Диагностикаси.

  • Инкубацион давр – 10 суткадан 21 суткагача.

Продромал давр: умумий симптомлар сезиларли даражада, 2-3 сутка давом этади, иситма, бош оғриги, миалгия белгилари хос.
Авж олиш даври: тошма одатда бошнинг соч қисмида, юзда (оғиз шиллиқ қаватида) танада тарқалади; тошма полиморф кўринишида (бир вақтнинг ўзида везикулали папулалар ва қипиқлар кузатилади); ва қаттиқ қичишиш характерли.


УАШ тактикаси

  • Даволаш одатда симптоматик усулда ўтказилади. Тавсия этилади: тинчлик, иситмада – парацетамол (аспирин тавсия этилмайди), кўп миқдорда суюқлик ва енгил овқат, қичишиш пайтида – Н1 блокаторлар ичилади. Бола тирноқлари тоза ва калта қилиб олинган бўлиши керак (тирнаб ташламаслик учун).

Қаттиқ қичишишда болага пахта қўлқоплар кийдирилади. Иммунитет танқислиги бўлган беморларга ацикловир тавсия этилади.


Профилактикаси

  • Сув чечак билан оғриган бемор билан мулоқотда бўлганларга вирус varicella zosterra қарши иммуноглобулин билан пассив иммунланади.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling