Инструментал текширувлар: ошқозон ва 12 бармоқ ичакнинг рентгенологик текшируви 50-67% ҳолатларда ярани аниқлаш имконини беради. Диагностиканинг энг аниқ усули – гастродуоденоскопия.
Яра касаллиги асоратлари:
Пенетрация - оғриқ орқа куракка тарқалади, симилловчи характерга эга.
Перфорация - оғриқ интенсив, авж олувчи, ёйилувчи характерга эга.
Меъда чиқиш қисмининг стенози (торайиши) – ейилган овқатдан туйиб кетиш сезгиси ва қусиш, қусишдан кейин енгиллик.
Қон кетиши – «кофе қуйқаси» кўринишида қусиш ва мелена.
Малигнизация – озиб кетиш, анорексия, оғриқларнинг доимий характердалиги.
УАШ тактикаси
Ўткир, аччиқ, дудланган ва тузланган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади (қолганлари одатдаги овқатланиш). НЯҚП, шу жумладан аспирин қабул қилмаслик. Чекишни ташлаш. Ташхисни аниқлаш учун ЭФГДСга йўлланма бериш.
Медикаментоз даволаш:
Антацид воситаларини 0,5-1 мл/кг дозада овқатдан 1-3 соат кейин, шунингдек ётишдан олдин 4-6 ҳафта давомида қабул қилинади. Ич кетиши ва қабзиятни олдини олиш учун магний ва алюминий таркибли дорилар галма-гал алмаштирилади.
Н2 – блокаторлар. Ранитидин 2-3 мг/кг ҳар 12 соатда ичилади. Циметидин 7,5-10 мг/кг ҳар 6 соатда ичилади. Курс 4-6 ҳафта. Н+ - К+ - АТФаза – антагонисти. Омепразол 10-20 мг кунига 1 марта. Курс 14 кун. Цитопротекторлар. Сукральфат 1/2 - 1 таблеткадан кунига 5 марта.
Helicobacter pilory келтириб чиқарган яра касаллигида – эрадикация (даво курси 1-2 ҳафта).
Уч томонлама даво: ранитидин, 2-6 мг/кг/сут., 28 кун мобайнида ичилади + амоксициллин 100 мг/кг/сут 14 кун мобайнида + метронидазол 20 мг/кг/сут 10 кун.
Квадротерапия: омепразол 10-20 мг/кг кунига 1 марта 14 кун давомида + денол кунига 1-2 таблеткадан 28 кун давомида+амоксициллин 100 мг/кг/сут 14 кун + метронидазол 20 мг/кг/сут 10 кун давомида.
Яра касаллиги асоратларида зудлик билан мутахассис маслаҳатига кўрсатма берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |