3. Гилли эритмага бирламчи ишлов беришда керак бўладиган реагент эритмаси ҳажми ҳисобланг?. Концентрацияси ҳажмий фоизда ифодаланган суюқ аралаштиргичлар билан ишлов беришдаги ҳисоблашлар Бурғилаш эритмасига ишлов берилганда концентрацияси m % ҳажм бўлган суюқ аралаштиргич қўшилса, ишлов берилгандан сўнг эритма ҳажми (V+) га тенг бўлади. Суюқ аралаштиргич ҳажми қуйидагига тенг бўлиши керак: бундан (5.16) (5.16) тенгламанинг (5.14) тенгламага ўхшашлигига аҳамият бериш лозим. С=100 деб олиб n ни m га алмаштирса (5.14) тенгламадан (5.16) тенгламани олиш мумкин. Аралаштиргич концентрацияси m гача оширилганда ишлов берилган эритмада унинг концентрацияси га тенг. V1 ҳажмда миқдордаги қўшимча мавжуд бўлганлиги сабабли, қўшимчанинг кейинги ҳажми бу икки ҳажм айирмасига тенг бўлади, яъни: Бундан: (5.17) 10-масала. 200 м3 ҳажмдаги гилли эритмасига мойловчи қўшимча сифатида нефт қўшиш талаб қилинади. Ишлов бериладиган эритмада нефт концентрацияси m=5 % ҳажмга тенг. Эритмага ишлов беришда сарфланадиган нефт ҳажми ҳисоблансин. Ечими. Эритмага ишлов беришда сарфланадиган нефт ҳажми қуйидаги формула орқали ҳисобланади. Демак, қўшимча ишлов бериш учун зарур бўлган нефтнинг ҳажми 10,5 м3 га тенг, лекин бироз муддатдан сўнг нефт концентрациясини 8% ҳажмгача оширишга қарор қилинди. Қўшимча ишлов бериш бошланишида гилли эритма ҳажми V1=205 м3 га тенг эди. Қўшимча ишлов бериш учун нефт ҳажми ҳисоблансин. Қўшимча ишлов бериш учун зарур бўлган нефтнинг ҳажми ҳам юқоридаги формула ёрдамида топилади. Қўшимча ишлов бериш учун зарур бўлган нефтнинг ҳажми 6,7 м3 ни ташкил қилади. Гилли эритмасини икки, уч ва ундан ортиқ моддалар билан ишлов беришдаги ҳисоблашлар Қаттиқ ҳолатда қўшиладиган икки реагент билан ишлов бериш. Қаттиқ реагент аралаштирилганда эритма ҳажми ўзгармайди деб қабул қилинганлиги сабабли, эритмага қўшиладиган реагентлар массасини қуйидагича ҳисоблаш мумкин. Q1=n1V ва Q2=n2V, кг (5.18) V - эритманинг бошланғич ҳажми, м3. Лаборатория шароитида эритма ҳажми см3 да ва реагентлар концентрацияси г/л да ифодаланса тенгламалар қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |