(5.20) Натижа Vнинг ўлчов миқдорига боғлиқ. Эритма ҳажми м3 да ифодаланса, (5.20) тенгламада ҳисобланган кўрсаткичлар ҳам м3 да ифодаланади. 12-масала. Ер усти циркуляция системаси ва қудуқда ҳажми V=150м3 гилли эритма бор. Гилли эритмага ишлов бериш учун сарфланадиган каустик сода (NаОН) ва феррохромлигносульфонат (ФХЛС) ларнинг сувли эритмаси ҳажмлари ҳисоблансин. Ишлов берилган эритмада қаттиқ реагентлар концентрацияси NаОН - n1=2кг/м3, ФХЛС - n2=15 кг/м3. Реагентлар сувли эритмаларининг концентрацияси мос равишда С1=244 кг/м3 ва С2=300 кг/м3 га тенг. Ечими. NаОН эритмаси ҳажми: (5.20) тенгламалар махражи бир хил бўлганлиги сабабли ФХЛС эритмаси ҳажми: Демак NаОН эритмаси ҳажми 13 м3 ҳамда ФХЛС эритмаси ҳажми 7,96 м3 га тенг. Концентрацияси ишлов берилган эритмада ҳажмга нисбатан фоизда ифодаланган суюк аралаштиргичлар билан ишлов бериш Гилли эритманинг бошланғич ҳажми - V, м3. Ишлов берилган эритмада суюқ реагентлар концентрацияси m1 ва m2. Суюқ аралаштиргичлар ҳажми 1 ва 2. Ишлов берилгандан сўнг гилли эритма ҳажми: Ишлов бериш учун биринчи суюқ аралаштиргич ҳажми (5.21) Иккинчи аралаштиргич ҳажми: (5.21’) (5.21) ва (5.21`) тенгламалар системаси ечимидан суюқ аралаштиргичлар ҳажмини ҳисоблаш тенгламалари топилади: (5.22) 13-масала Бурғилаш жараёнида қаттиқ фаза билан бойитилиши натижасида гилли эритма қуюқлашди. Бу эритмага сув аралаштирилиб, аралашмага Т-80 кўпикўчиргич қўшишга қарор қилинди. Аралаштирилишда сув концентрацияси m1=5%; Т-80 концентрацияси m2=3% эритманинг бошланғич ҳажми V=120м3. Аралаштиргичларнинг керакли ҳажми аниқлансин. Ечими.
Do'stlaringiz bilan baham: |