Аралаштириш учун сарфланадиган сувнинг ҳажми қуйидаги формула ёрдамида топилади: Т-80 кўпикўчиргичнинг ҳам ҳажми юқориди формула ёрдамида ҳисобланади: Аралаштириш учун сарфланадиган сувнинг ҳажми 6,52м3 ва Т-80 кўпикўчиргичнинг ҳам ҳажми эса 3,91м3 га тенг экан. Бири дастлабки эритилишдан сўнг қўшиладиган, иккинчиси суюқ аралаштиргичдан иборат икки реагент ёрдамида ишлов бериш Бу ҳолатда дастлабки тенгламалар кўйидагича: сув эритмаси шаклида аралаштириладиган реагент учун: (5.23) Суюқ аралаштиргич учун: (5.23’) (5.23) ва (5.23’) тенгламалар системасидан ҳисоблаш тенгламалари топилади: (5.24) 14-масала. Ҳажми 90 м3 бўлган гилли эритмага бирданига суюқ шиша ва карбоксилметилцеллюлоза аралаштирилади, КМЦ эса концентрацияси С=70 кг/м3 бўлган сувли эритма шаклида аралаштирилади. Ишлов берилган эритмада қаттиқ КМЦ концентрацияси n1=10 кг/м3 суюқ шиша концентрацияси m2=5% ҳажмга нисбатан. Гилли эритмага ишлов бериш учун керак бўлган реагентлар ҳажми ҳисоблансин. Ечими. КМЦ эритмаси ҳажми қуйидаги формула орқали ҳисобланади: Товар ҳолатдаги суюқ шиша ҳажми ҳам юқоридаги формула ёрдамида топилади: Демак, КМЦ эритмаси ҳажми 15,9м3 ни товар ҳолатдаги суюқ шиша ҳажми эса 5,6м3 ни ташкил этади. Бу ҳолатда бурғилаш эритмасининг ҳажми фақат сувли эритма шаклида қўшиладиган реагент ҳисобига ортади. Қаттиқ ҳолатда қўшиладиган реагент эритма ҳажмига таъсир этмайди. Биринчи реагентнинг сувли эритмаси ҳажми (5.14) тенглама ёрдамида, қаттиқ реагент массаси эса қўйидагича ҳисобланади: (5.25) Бу тенглама биринчи реагент сувли эритма шаклида аралаштирилганлиги сабабли гилли эритма ҳажмининг ортишини ҳисобга олади. 15-масала. Гилли эритма намунасига лаборатория шароитида кальцийли сода (Nа2СО3) ва КМЦ билан ишлов берилади. Ишлов берилган эритмада қаттиқ реагентлар концентрацияси қўйидагича: КМЦ-500 – n1 =5 г/л; Nа2СО3 – n2=0,5 г/л. Кальцийли сода Nа2СО3 товар ҳолатда (қаттиқ) ва КМЦ концентрацияси С=100 г/л бўлган сувли эритма шаклида аралаштирилади. Ҳажми V=1000 см3 бўлган гилли эритмага ишлов бериш учун реагентлар миқдори ҳисоблансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |