(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
29. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон
ССР Олий суди Пленумининг 1984 йил 30 октябрдаги «Ўзбекистон ССР Уй-жой кодексини судлар томонидан қўллаш амалиёти ҳақида»ги 11-сонли ҳамда шу қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 1986 йил
25 апрель, 1988 йил 27 декабрдаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси
|
У.Қ.Мингбоев
|
Пленум котиби,
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди судьяси
|
Х.М.Ҳасанов
|
Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ
|
Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 11-сонли қарори, 2013 йил 6 сентябрдаги 19-сонли, 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли, 2015 йил
26 июндаги 11-сонли, 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли, 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли
ва 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Республика фуқароларининг шахсий ва ижтимоий манфаатлари узвий мувофиқлашган оилани ҳимоя қилиш давлат аҳамиятига молик бўлган вазифалардан биридир.
Болаларни умуминсоний қадриятларни ҳурматлаш, оналикни муҳофаза этиш ва болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ қоидаларига содиқ бўлиш, маънавий меросни сақлаш ва ривожлантириш, юксак ватанпарварлик, софлик ва ҳалоллик руҳида тарбиялаш, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлаш ота-оналарнинг конституциявий ва маънавий бурчидир.
1998 йил 1 сентябрдан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси оилани мустаҳкамлаш, вояга етмаган болалар ва оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларининг манфаатларини қўриқлашнинг устунлигини назарда тутади.
Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг судлар томонидан тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулиятлари оширилишини таъминлашга имконият туғдиради, ота-оналарнинг болалари манфаатларига зид бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишларига барҳам беради, вояга етмаганлар қонунбузарликларининг олдини олиш чораларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси қабул қилиниши муносабати билан, оила қонунчилигини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш ва оилавий низоларни кўриш жараёнида судларда келиб чиқаётган саволларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
Do'stlaringiz bilan baham: |