Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet78/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-оналарнинг, қонунга ёки суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ, бошқа шахслар ихтиёридаги болаларини тарбиялашларига монелик қиладиган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисидаги масала ҳам судлар томонидан худди шундай ҳал этилиши лозим.
8. Ота-оналарнинг маҳрум қилиниши мумкин бўлган ота-оналик ҳуқуқи дейилганда, уларга боласини вояга етгунча тарбиялаш, унинг манфаатларини ҳимоя этиш ва унга вакиллик қилиш, боласини бошқа шахслардан талаб қилиб олиш, унинг фарзандликка олинишига розилик бериш ва ҳ.к.лар учун берилган ҳуқуқлар тушунилмоғи лозим. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-оналар болалари билан қариндошлик фактига асосланган ҳуқуқларини: вояга етган болаларидан алимент олиш, улар вафот этган тақдирда пенсия билан таъминланиш, болаларининг мулкига ворис бўлиш ҳуқуқларини ва бошқа ҳуқуқларини ҳам йўқотадилар.
9. Оила кодексининг 80-моддасига мувофиқ ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади.
Аризаларни қабул қилишда судлар бундай ишлар бўйича фақат қонунда кўрсатилган шахсларгина даъвогар бўлиши мумкинлигини эътиборга олишлари лозим.
Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 52-моддасига мувофиқ, агар уларга амалдаги қонун ҳужжатлари билан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган бўлса, бундай ишлар бўйича даъвогар бўлишлари мумкин (васийлик ва ҳомийлик органлари, чақалоқлар уйлари, болалар уйлари ва ҳ.к.).
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Туман, шаҳар, вилоят ҳокимиятлари қошидаги вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссияларга, республикада амалда бўлган ушбу комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Комиссиянинг тақдимномаси, даъво аризаси тариқасида, даъво ишларини юритиш тартибларида кўрилишини назарда тутмоқ лозим.
10. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги даъво болани фарзандликка олувчилар ва болани ҳақиқатда тарбиялаётган туғилганлик тўғрисидаги ёзувда ота-онаси тариқасида кўрсатилмаган шахсларга нисбатан қўзғатилиши мумкин эмас.
Васийни (ҳомийни) болани тарбиялашга виждонан ёндашмаганлиги муносабати билан ўз вазифаларини бажаришдан четлатиш масаласи суд томонидан эмас, балки васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ҳал қилинади. Васийлик (ҳомийлик) вазифасидан четлатилган шахс болани беришдан бош тортса, унга нисбатан болани олиш ҳақида даъво қўзғатилиши мумкин.
11. Ота-онадан бирини ота ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги даъвони кўришда, суд, болаларнинг келгусидаги тарбияси учун етарли шароитларни таъминлаш ва ота-онанинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, ҳар бир ҳолатда, алоҳида турадиган ота ёки онанинг турган жойини аниқлаши, уни ишда иштирок этишга жалб этиши ва болани тарбиялаш учун олиб бериш ҳақида талаб қилинган ҳолларда унга болани олиб бериш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги масалани муҳокама қилиши шарт.
12. Иш ҳолатларини, ота-онанинг болаларига муносабатлари хусусиятларини ҳар тарафлама аниқлаш мақсадида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар, қоидага кўра, суд мажлисида жавобгарлар иштирокида кўрилиши лозим.
Муқаддам жавобгардан алимент ундирилмаган ва уни ундириш ҳақидаги масала ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда ҳал этилаётган бўлса, суд, жавобгар суд мажлисига келишдан бўйин товлаётган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддасига мувофиқ, унга жарима солишга ҳақли. Жавобгарнинг туриш жойи ноаниқ бўлган ҳолда, суд унга нисбатан қидирув эълон қилади.
13. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўриб чиқилиши лозим.
Прокурор ёки васийлик ва ҳомийлик органи вакили судга келмаган тақдирда ишни кўриш бошқа вақтга қолдирилиши лозим.
14. Суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 197-моддасига мувофиқ, вояга етмаганнинг манфаатларини назарга олиб, манфаатдор шахсларнинг жавобгарнинг жамиятда яшаш қоидаларини муттасил равишда бузиб келаётганлиги ва у билан биргаликда яшаш имконияти йўқлиги сабабли турар жойидан кўчириш тўғрисидаги даъвосини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда кўришга ҳақли (Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 81-моддаси).

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling