Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2013 йил 11 декабрдаги 23-сонли қарорига асосан чиқарилган) 24. Суд фарзандликка олишни бекор қилишда, боланинг моддий ёрдамга муҳтожлигини аниқлаб, собиқ фарзандликка олувчини унинг таъминоти учун маблағ тўлашга мажбур қилишга ҳақли. Бундай ҳолда боланинг моддий таъминоти учун маблағ ундириш суд томонидан собиқ фарзандликка олувчининг ва ундирувчининг моддий ва оилавий шароитларини ҳисобга олиб, қатъий суммада амалга оширилади. (25-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 23-сонли қарорига асосан чиқарилган) 26. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган суддаги барча низоларни кўришда уларнинг ҳимояси юзасидан ким томонидан даъво қўзғатилганлигидан қатъий назар ишда иштирок этиш учун халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими жалб қилиниши лозим. Қайд этилган орган даъво тақдим қилмаган бўлса, у суд томонидан давлат бошқарув органи сифатида ўзига юклатилган мажбуриятларини бажариш мақсадида хулоса бериш учун процессда иштирок этишга жалб қилинади (Оила кодексининг 88-моддаси). Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг, даъво талабларининг моҳияти бўйича хулосасини суд бошқа иш материаллари билан биргаликда баҳолайди. Бу хулоса билан келишмаганлик суд томонидан иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорида асослантирилган бўлиши лозим. 27. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилишни таъминлаш мақсадида, судлар, муайян низонинг хусусиятларини эътиборга олиб, уларни кўришга пухта тайёрлашлари керак. Болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини, мактабдан таърифномани, нотинч оиланинг назорат қилинганлиги тўғрисидаги материалларни, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг мудири тасдиқлаган васийлик ва ҳомийлик органларининг асослантирилган хулосасини, шунингдек болаларнинг тарбияланиш шароитларини ва ота-онани таърифловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиш лозим. Бу ишлар фақат халқ таълими бўлимидан боланинг яшаш шароитлари текширилганлиги тўғрисидаги акт ва унга асосланган хулоса олингандан сўнг кўрилиши мумкин. 28. Болаларнинг фикрини, уларнинг тарафларга бўлган муносабатини аниқлаш, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими томонидан болаларнинг яшаш шароитини текшириш вақтида амалга оширилади. Иш ҳолатларига кўра суд томонидан болани сўраш зарур деб топилса, бундай сўровни боланинг ёшини ва ривожланганлигини эътиборга олиб, педагог қатнашувида, унга манфаатдор шахслар таъсир этмайдиган вазиятда амалга ошириш лозим. 29. Судда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги иш, болаларни олиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишлар қўзғатилганда, болаларнинг манфаатлари тақозо этса, алоҳида ҳолларда, судья ишни суд муҳокамасида кўриш учун тайёрлаш босқичида ёки суд ишни кўриш вақтида, ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар, болаларни жавобгардан вақтинча олиб туриш тўғрисидаги масалани ҳал қилишлари лозим. Бу масалани кўриш ФПК 107-моддаси қоидалари бўйича амалга оширилади. ФПК 267-моддасига мувофиқ суд, зарур ҳолларда, болаларни ота-онасидан ва бошқа шахслардан олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига ҳам йўл қўяди. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 30. Судлар болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича ҳал қилув қарорларининг ижросига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Болаларни олиш ва уларни бошқа шахсларга бериш билан боғлиқ бўлган ҳал қилув қарорларини мажбурий равишда ижро қилиш давлат ижрочиси томонидан қоидага кўра, ҳал қилув қарорини ижро қилишга мажбур бўлган шахс яшайдиган жойда амалга оширилади. Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд, алоҳида ҳолларда, ФПК 454-моддаси тартибида ҳал қилув қарорини ижро этишни бола турган жойи бўйича амалга оширишни белгилаши мумкин. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Бундай ҳал қилув қарорларини ижро этиш васийлик ва ҳомийлик органлари вакилларининг муқаррар иштирокида, вазият тақозо этса, ички ишлар органларининг ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида амалга оширилиши лозим. 31. Судлар болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган масалаларни тартибга солувчи қонунлар бузилишини олдини олиш учун фаол иш олиб боришлари лозим. Судларга ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларни, зарур ҳолларда, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоалари вакилларининг иштирокида, сайёр суд мажлисларида кўриш тавсия этилсин. Судлар ишларни кўришда болалар қаровсизлиги, болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ўз вақтида чора кўрилмаганлиги, вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссия ва инспекцияларнинг, болалар муассасаларининг ва бошқа муассасаларнинг ишларида муҳим камчиликлар борлиги ҳолатларини аниқласалар, хусусий ажримлар чиқариб, уларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатган ҳолда тегишли ташкилотларга юборишлари шарт. Суд томонидан ишларни кўришда ўсмирларнинг қонунни бузгани аниқланса, бу ҳақда вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссияга ёки тегишли органларга зарур бўлган тарбиявий ва огоҳлантириш чораларини кўриш учун маълум қилиш лозим. 32. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги 5-12-93-сонли қарори ва унга 1997 йил 2 майда ўзгартиришлар киритилган «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling