Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Бундай талаб кейинчалик мустақил даъво қўзғатиш йўли билан ҳам тақдим этилиши мумкинлигини судлар назарда тутишлари лозим. 15. Ота-она (улардан бири) Оила кодексининг 79-моддасига биноан ота-оналик ҳуқуқидан ўзларининг айбли хулқ-атворига кўра, агар улар ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, ўқув-тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш муассасалардан олишдан бош тортса, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса, муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса, ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинлиги судларга тушунтирилсин. Ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлашлик деганда - ота-оналик бурчларини узлуксиз равишда бажармаслик, ўз болаларига қандай бўлмасин ғамхўрлик қилмаслик тушунилади. Болаларнинг ёшларига қараб ота (она)нинг ҳар бир аниқ ҳолатдаги ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бола учун уни ҳалокатга олиб келади. Алимент тўлашдан бош тортганда бу факт суднинг ҳукми билан тасдиқланиши шарт эмас. Алимент тўлаш, ўз болаларини моддий таъминлашдан доимий равишда қочишга уринганлигига ишонч ҳосил қилишликнинг ўзи кифоядир. Узрсиз сабабларга кўра боласини туғруқхонадан ва бошқа болаларни даволаш профилактика ва ўқув-тарбия муассасаларидан олишдан бош тортганлик туғруқхона ва болаларни даволаш профилакторияси ва ўқув-тарбия муассасаси комиссиялари томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган бўлиши лозим. Ота-онанинг ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганликлари уларнинг болаларининг маънавий тарбияси, жисмоний ривожланиши, таълими, ижтимоий фойдали меҳнатга тайёргарлиги тўғрисида ғамхўрлик қилмаганлигида намоён бўлади. Ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш деганда - бу ҳуқуқлардан болаларнинг манфаатларига зид равишда фойдаланишни, масалан, ўқишига, жамоат топшириқларини бажаришига тўсқинлик қилишни, тиланчиликка ундашни, уни спиртли ичимликлар ва наркотик моддалар истеъмол қилишга ўргатиш, жиноят қилишда, жиноий йўл билан даромад топишда вояга етмагандан фойдаланишни тушунмоқ керак. Болалар билан шафқатсиз муомалада бўлиш жисмоний ва руҳий қийнашда, тарбиялашнинг йўл қўйиб бўлмайдиган усулларини қўллашда, болаларининг инсоний ғурурларини камситишда ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин. Агар болаларга нисбатан ота-она эмас, балки оила аъзолари шафқатсиз муомалада бўлсалар, боланинг ота ва онаси бунга қаршилик қилмасалар, бундай ота-оналарнинг ота-оналик ҳуқуқлари Оила кодексининг 83-моддасига мувофиқ чекланиши мумкин. Ота-онанинг сурункали ичкиликбозликка ёки гиёҳвандлик касалига учраганлиги тегишли тиббиёт хулосаси билан тасдиқланган бўлиши керак. Бундай асос билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жавобгарни муомалага лаёқати чекланган деб топилганлигидан қатьи назар амалга оширилиши мумкин. Боланинг ҳаёти ва соғлиғига қарши ота-она томонидан қасддан жиноят содир қилиш ўта оғир ва жамоат учун хавфли ҳисобланади. Бундай асосларга кўра ота (она)ни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга фақат суднинг ҳукми бўлгандагина йўл қўйилади. Болани ота (она)сининг ҳаёти ва соғлиғига қарши ота (она)си томонидан қасддан жиноят содир қилганлиги асосига кўра ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишлик ҳақидаги ишларни кўришда бола жиноят объекти унинг ота (она)си бўлган ҳолларда зарар кўришини ҳисобга олишлари лозим. Бундай асосларга кўра ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишликка ҳам айбдорга нисбатан суднинг ҳукми бўлиши лозим. 16. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш охирги чора эканлигига судларнинг эътибори жалб этилсин. Алоҳида ҳолларда ота ёки онанинг айбли хулқ-атвори тасдиқланган тақдирда ҳам суд унинг хулқ-атвори хусусиятларини, шахсини ва бошқа муайян ҳолатларни эътиборга олиб, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъвони рад этишга ва васийлик ва ҳомийлик органларига унинг ота-оналик мажбуриятларини бажаришини назорат қилишни юклаб, жавобгарни болалар тарбиясига нисбатан ўзининг муносабатларини ўзгартириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантиришга ҳақли. Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъвони рад этиб, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлганида, боланинг манфаатлари тақозо қилса, ота-онадан боласини олиш ва уни васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига топшириш тўғрисидаги масалани ҳал қилишга ҳақли. 17. Суднинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида болани тарбиялаш учун кимга: бошқа турадиган отаси ёки онасига, васийлик ва ҳомийлик органига ёки у қонунда белгиланган тартибда тайинланган бўлса, васийга (ҳомийга) берилаётганлиги кўрсатилган бўлиши лозим. Болани бошқа турадиган отаси ёки онасига бериш мумкин бўлмаганида ёки отаси ва онасининг ҳар иккаласи ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолларда (агарда васий ҳали тайинланмаган бўлса) бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига топширилиши керак. Болани қариндошлари ва бошқа шахсларнинг тарбиясига беришга, агар улар унинг васийлари ёки ҳомийлари қилиб тайинланган бўлсалар йўл қўйилади. Болани васийлик ва ҳомийлик органларининг қарамоғига топшира туриб, судлар болани жойлаштиришнинг муайян тартибини белгилашга ҳақли эмаслар, чунки бу масала фақат кўрсатилган органларнинг ваколатларига тааллуқлидир. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг нусхаси суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органига ва боланинг туғилганлиги қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига юборилиши лозим. 18. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 81-моддасига мувофиқ, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани болаларини таъминлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу сабабли суд жавобгарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишда, ФПК 251 ва 254-моддаларининг қоидаларига асосланиб, ундан алимент ундириш тўғрисидаги масалани, бундай даъво қўзғатилган-қўзғатилмаганлигидан қатъий назар, биргаликда ҳал этиши шарт. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling