Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев


Download 85.33 Kb.
bet2/7
Sana10.02.2023
Hajmi85.33 Kb.
#1188029
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ВМ Карори 332-сон ўзб 1

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев

Вазирлар Маҳкамасининг


“4” декабр 2014 й, № 332 қарорига
№1 илова
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Ҳарбийлаштирилган
кон-қутқарув қисми тўғрисида

НИЗОМ




  1. Умумий қоидалар.

  1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмининг асосий вазифалари, фаолиятни ташкил этиш ва олиб бориш тартибини белгилаб беради.

  2. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми (бундан кейин ҲКҚҚ) ихтисослаштирилган давлат ташкилоти ҳисобланади ва республика ҳудудида кўмир, кончилик, металлургик, кимёвий корхоналарнинг хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва саноатнинг бошқа тармоқларида, кончилик ва бошқа ишларни олиб борувчи хорижий корхоналарда шу билан бирга ер ости иншоотларни қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, фойдаланиш, тугатиш ёки консервация қилиш ишларида кон-қутқарув (одамларни қутқаришда тез ва шошилинч фаолият олиб бориш, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш, портлаш, ёнғин, газ тарқалиши, кўчкилар,тўсатдан тоғ жинсининг отилиши, сув тошқинлари каби авариялар ва фавқулотда ҳодисалар оқибатларини қамраб олиш ва бартараф қилиш) ишларини олиб боради. (ҲКҚҚ ҳамқорлик схемаси илова қилинади)

ҲКҚҚ қутқарувчилари аттестациядан ўтказилади, ҲКҚҚ эса кон қутқарув тузилмаси сифатида қонунларда белгиланган тартибда аттестациядан ва ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилиши керак.

  1. ҲКҚҚ ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палатасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарор ва фармойишлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, мазкур Низомга, ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.

  2. ҲКҚҚ фаолияти қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:

ҲКҚҚисмининг авариялар ва уларни баратараф этиш ишларини олиб боришда тезкор ҳаракатининг доимий тайёрлиги;
авария-қутқарув ва кечиктириб бўлмас ишларини олиб боришда ўзини оқлаган таваккалчилик ва хавфсизликни таъминлаш;
ҲКҚҚ ва унинг бўлинмаларида бошқарувнинг яккабошчилиги;
инсонлар ҳаётини ва соғлиғини сақлаб қолиш бўйича вазифаларда, шунингдек фавқулотда вазиятлар содир бўлганда атроф мухитни ҳимоя қилишда инсонпарварлик ва раҳмдиллик устуворлиги.



  1. Download 85.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling