Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг


ҲКҚҚ фаолиятини ташкил этиш


Download 85.33 Kb.
bet5/7
Sana10.02.2023
Hajmi85.33 Kb.
#1188029
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ВМ Карори 332-сон ўзб 1

ҲКҚҚ фаолиятини ташкил этиш.



  1. ҲКҚҚ бўлинмалари сони ва жойлашиши Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ХКҚҚисмини ташкил этиш меъёрлари билан белгиланади, бу меъёрлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси келишувига биноан ўз тасарруфларида ҲКҚҚга эга бўлган саноат тармоқларининг идоралари ва хўжалик бошқаруви томонидан тасдиқланади.

  2. ҲКҚҚисмини ишчи ходимларлар билан таъминлаш - кўмир, кончилик корхоналари, ер ости қурилиш корхоналари(метро, тоннел ва х.к.)нинг бир қатор етакчи касблар малакали ишчилари, мутахассислари ва раҳбарларидан жисмонан соғлом ва экстремал шароитларда газдан ҳимоя этувчи аппаратлардан фойдаланган ҳолда ишларга соғлиги ҳолатининг яроқлилиги бўйича тиббий кўрик хулосасига кўра муддатли меҳнат шартномалари тузиш асосида амалга оширилади.

Кон-қутқарувчиларни касбий танлаш талаблари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҲКҚҚисмида хизмат ўташ тўғрисидаги Низом билан белгиланади.

  1. ҲКҚҚ ўз фаолиятини одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этишга туну-кунлик шайлик тартибида олиб боради.

Кон-қутқарув бўлинмаларида оддий ва командирлар таркибининг хизматни ўташ тартиби, саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган ҲКҚҚисмида хизмат ўташ Низоми талабларига мувофиқ ўрнатилади.
Мураккаб аварияларни бартараф этишда вужудга келадиган алоҳида шароитларда, хизмат кўрсатилаётган ҳудуддан ташқаридаги аварияга боришда дам олишдаги шахсий таркибнинг иш вақтини алоҳида режимга ўтказилиши мумкин. (барча куч ва воситаларни жамлаш, барча шахсий таркибнинг “хизматда” вазиятига ўтказиш (казарма ҳолатига), меҳнат қонунчилиги меъёрларига тўғри келмайдиган, меҳнат ва дам олишнинг алоҳида режимини жорий этиш)
ҲКҚҚ шахсий таркибининг “ТРЕВОГА” сигнали бўйича дарҳол чиқиш шайлиги юқорида кўрсатилган ҲКҚҚисмининг ташкиллаштириш меъёрларига мувофиқ таъминланади.

  1. ҲКҚҚ оддий ва командирлар таркибининг интизомий жавобгарлиги масалалари “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” томонидан тасдиқланган ҲКҚҚ нинг интизом Низоми билан тартибга солинади.

  2. ҲКҚҚ бўлинмаларида хизматни ўташ командирларнинг буйруқ ва фармойишлари, аварияда қолган одамларни қутқаришда хатарни ҳисобга олган ҳолда авария-қутқарув ишларини амалга ошириш бўйича топшириқларни бажариш асосида амалга оширилади.

  3. Авария-қутқарув ва профилактика ишларини ташкил этувчи ва бажарувчи ёки унга шахсий таркибни ва техник жиҳозларни тайёрлигини таъминловчи ҲКҚҚ ходимлари ҳарбийлаштирилгандир. ҲКҚҚда касаба уюшмаларини тузилиши кўзда тутилмаган.

Ҳарбийлаштирилган таркибнинг алоҳида меҳнат шароитларида зиммасига юклатилган вазифани бажаришдан бош тортишлари мумкин эмаслигини инобатга олган ҳолда, ҲКҚҚда ягона ижтимоий тўлов тўланиши ўрнига ишчиларнинг самарали ижтимоий ҳимояси учун мўлжалланган давлат таъминоти фонди ташкиллаштирилади.
Ҳарбийлаштирилган ходимларнинг меҳнат муносабатлари меҳнат қонунчилиги меъёрлари, махсус низомлар билан тартибга солинади.

  1. ҲКҚҚ респираторчилар ва командирлар таркибининг касбий тайёргарликлари ва машғулотлари ҲКҚҚнинг ўз мажбуриятларини бажаришга шайликларини бузмаган ҳолда амалга оширилади. Касбий маҳоратни ошириш ҲКҚҚнинг ҳар бир ишчисининг асосий мажбурияти ҳисобланади.

  2. ҲКҚҚ шахсий таркиби хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида ҲКҚҚ маблағлари ҳисобидан бериладиган махсус кийим-бош ва фарқловчи белгиларга эга бўлишлари керак. Уни кийиш муддатлари ва бериш меъёрлари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҲКҚҚ шахсий таркибининг кийим-кечак таъминоти тўғрисидаги Низоми билан белгиланади.

  3. Меҳнат фаолияти ноқулай ва хавфли шароитларда иш олиб бориш билан узвий боғлиқ бўлган ҲКҚҚ ишчилари белгиланган меъёрлар асосида бепул махсус кийим-бош, махсус оёқ кийим, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминланадилар.

  4. ҲКҚҚ бўлинмалари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҲКҚҚ жиҳозлаш Табелига мувофиқ номенклатура ва миқдорда хизмат кўрсатилаётган корхоналар ҳисобидан, ҳамда давлатнинг мақсадли дастурлари ҳисобидан аппаратлар, асбоб-ускуналар, штатли заҳира материаллари ва транспорт воситалари билан жиҳозланади.

  5. ҲКҚҚ бўлинмаларининг ҳаракатлари, аварияларни бартараф этиш вақтида респираторчи ва командирларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Саноат хавфсизилиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган кон-қутқарув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш бўйича ҲКҚҚ Низоми билан тартибга солинади.

Хизмат кўрсатилаётган корхоналарда давомли ва мураккаб авариялар вужудга келган вақтда хизмат кўрсатилаётган корхоналарнинг объектларини ҳимояланганлик даражасини таъминловчи чоралар қабул қилиниб, бўлинмаларнинг ишлаб чиқилган ўзаро ёрдам режасига(ҲКҚҚ бўлинмаларининг диспозиция бўйича чиқишлари) мувофиқ ёрдам бериш учун ҲКҚҚ бошқа бўлинмаларини жалб қилиш мумкин. ҲКҚҚ бўлинмаларининг моддий ва молиявий харажатлари улар жалб этилган корхона ва объектлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
ҲКҚҚ ишчиларини корхонанинг кон-қутқарув ишлари билан боғлиқ бўлмаган ва фавқулотда вазиятларда ҳаракатларнинг ягона тизими бўйича одамларни қутқариш ва йирик аварияларни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этилишига рухсат этилмайди.

  1. Авария ҳолатларида ҲКҚҚ бўлинмалари етиб келгунига қадар одамларни қутқариш, уларга ёрдам кўрсатиш, авария ва унинг оқибатларини бошланғич даврида бартараф этиш бўйича тадбирларни ёрдамчи (кўнгилли) кон-қутқарув командалари (шахта кон-қутқарув хизматлари) (кеийнги ўринларда- ЁКҚК, ШКҚХ) бажарадилар.

ЁКҚК (ШКҚХ) мавжуд ва қурилаётган шахталарда ташкиллаштирилади, у газдан ҳимоя қилувчи респираторлар билан ишлашга, экстремал вазиятларда жисмоний ва психологик зўриқишларга соғлиқ жиҳатдан яроқли ва тегишли тайёргарликдан ўтган тажрибали ер ости ишлари мутахассислиги бўйича кон ишчилари, кон усталари ва бошқа назоратчи шахслардан тузилади.
ЁКҚК (ШКҚХ) тўғрисидаги Низом кон-қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва олиб бориш Низоми талабларига мувофиқ улар қарашли бўлган тегишли тармоқ вазирликлари ва идоралар томонидан тасдиқланади.

  1. Аварияларни бартараф этишда 6 соатдан ортиқ ишлаган ҲКҚҚ шахсий таркиби, ЁКҚК (ШКҚХ) аъзолари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги билан келишилган меъёрлар ва рацион бўйича корхоналарнинг маблағлари ҳисобидан овқат ва дам олиш хоналари билан таъминланади.

ҲКҚҚ бўлинмаларида навбатчи ва резерв сменада бўлган шахсий таркиб, тузилган шартномаларга мувофиқ текин овқат билан таъминланади. Ташкиллаштирилган овқат бўлмаса унга пулли компенсация тўланади.

  1. ҲКҚҚ оддий ва командирлар таркибидаги шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва одамларни қутқариш, аварияларни бартараф этишда ҳаракатларининг юксак тайёргарлиги ва самарадорлигини рағбатлантириш, шунингдек, тақдирлаш, имтиёз ва компенсациялар бериш миқдори, хизмат кўрсатилаётган корхоналарнинг тегишли тоифадаги ишчилари, мутахассислари ва раҳбарлари учун белгиланган миқдорларда амалга оширилади. ҲКҚҚ шахсий таркибининг пул таъминоти тўғрисидаги Низом Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.


  1. Download 85.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling