Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг


Download 85.33 Kb.
bet6/7
Sana10.02.2023
Hajmi85.33 Kb.
#1188029
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ВМ Карори 332-сон ўзб 1

Молиялаштириш.



  1. ҲКҚҚни молиялаштириш кўмир, кон руда маҳсулотларини қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш таннархи, ҳамда фойдали қазилма бойликларни қидириш харажатлари сметаси, шу билан бирга ер ости иншоотларни қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, фойдаланиш, тугатиш ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларини консервация қилиш ишлари харажатлари ҳисобидан, шунингдек ўз хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобидан амалга оширилади.

Меъёр ва тартиблар хизмат кўрсатилаётган корхоналар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ўрнатилади.


  1. Ижтимоий ҳимоя чоралари



  1. ҲКҚҚ ходимлари хизмат кўрсатилаётган корхоналар билан тузилган шартномаларда кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳалок бўлиш, меҳнат қобилиятини тўла ёки қисман юқотиши, ёҳуд улар томонидан лавозим мажбуриятларини бажариш вақтида юз берувчи касб касалликлари ҳодисаси учун мажбурий шахсий суғурта қилинишлари керак.

  2. Ҳарбийлаштирилган ишчилар ва уларнинг оила аъзоларига турар жойдан фойдаланиш қиймати харажатлари давлат баҳолари бўйича ҲКҚҚ маблағлари ҳисобидан қопланади.

  3. Хизмат кўрсатилаётган объектларда аварияларни бартараф этиш жараёнида жабрланган ҳарбийлаштирилган ишчилар, хизмат кўрсатилаётган корхоналарнинг жамоат шартномаларида белгиланган тартибда тиббий муассасалар, санаториялар, профилакторияларда бепул тиббий хизмат кўрсатилишига хақлидирлар.

  4. Ҳарбийлаштирилган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарадорлигини ошириш, аварияларни бартараф этиш вақтида хавфнинг ортишини инобатга олган ҳолда, ишчиларнинг меҳнатга лаёқатсиз кунлари, соғлигини тиклаш, санатория-курортда даволаниш, спорт тадбирларини ўтказиш тўловлари, шунингдек, ўз вазифаларини бажариш жараёнида ходимнинг соғлиғига келтирилган зарарнинг товон тўлови учун ташкил этилган ҲКҚҚнинг давлат таъминоти махсус фондидан амалга оширилади.

  5. Хизмат кўрсатилаётган объектларда бевосита авария-қутқарув ишларини амалга ошираётган кон-қутқарув қисмларнинг ҳарбийлаштирилган ишчилари, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли нафақа олиш ҳуқуқига эга.




  1. Download 85.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling