Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг


Download 85.33 Kb.
bet4/7
Sana10.02.2023
Hajmi85.33 Kb.
#1188029
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ВМ Карори 332-сон ўзб 1

ҲКҚҚ таркибий тузилмаси



  1. ҲКҚҚ кўрсатиб ўтилган функцияларни бажариш учун ўз таркибида тезкор, ўқув ва ёрдамчи бўлинмаларга эга, ҳамда зарурат туғилганда илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ва корхоналарини ташкил этиши мумкин.

  2. ҲКҚҚнинг тезкор бўлинмаси кон-қутқарув бўлиммалар, пунктлар, взводлар ва отрядлардан иборат.

ҲКҚҚисмининг бирламчи тезкор бирлиги бу ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув бўлиммасидир, қайсики 7 кишидан иборат, шу жумладан бўлимма командири, бешта респираторчилар, тезкор транспорт воситаси ҳайдовчиси. Бўлимма одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этишда алоҳида тезкор вазифаларни бажариши мумкин.
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув пункти (кейинги ўринларда ҲКҚП) олисда жойлашган битта корхонага хизмат қилиш учун ташкил этилиб, иккита бўлиммадан иборат бўлади ва хизмат кўрсатилаётган корхонанинг ёрдамчи (кўнгилли) кон-қутқарув командаси аъзолари билан биргаликда кон қутқарув ишларини амалга оширади.
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводи (кейинги ўринларда ҲКҚВ) хизмат кўрсатилаётган объектларда кон-қутқарув ишларининг асосий турларини бажариш учун уч ва ундан кўп бўлиммалардан иборат бўлади. Взвод таркибига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун реанимация-шокка қарши гуруҳ, кон-қутқарувчи ғаввозлар бўлиммаси, кон ҳавоси намунасини таҳлил қилиш учун лабаратория кириши мумкин.
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув отряди (кейинги ўринларда ҲКҚО) икки ва ундан кўп кон-қутқарув взводлардан иборат бўлиб, хизмат кўрсатилаётган объектларда кон-қутқарув, профилактик ва бошқа муҳандислик-техник ишларнинг бутун мажмуи бажарилишини таъминлайди.
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув отряди ўз таркибида кон-қутқарув ва шахта ёнғин ускуналарини таъмирлаш ва созлаш бўйича механик устахоналарига эга бўлиши мумкин. Унинг таркибига депрессион, газ ва иссиқлик тасвирлаш мутахассислар гуруҳи, пўлат-арқон синов станциялари, лабораториялар, тезкор ёрдам кўрсатувчи тиббий бригада ва муҳандислик бўлинмалари кириши мумкин(реанимация-шокка қарши гуруҳлар, ғаввозлар ва бошқалар).
Агар взвод отряд таркибига кирмаган тақдирда, у ҲКҚО ҳуқуқи билан алоҳида кон-қутқарув взводи (кейинги ўринларда АҲКҚВ) ҳисобланади.

  1. ХКҚҚнинг бошқарув органи Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҲКҚҚ штаби ҳисобланади ва барча таркибий бўлинмалар фаолиятини барча йўналишларини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.

  2. ҲКҚҚ штаби юридик шахс ҳисобланади, банкларда ҳисоб-рақам ва бошқа ҳисобларга, давлат тилида ёзилган ўзининг номи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган муҳрга, шунингдек, тегишли муҳрлар, штамплар ва бланкаларга эга.




  1. Download 85.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling