Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


 ТЕСТНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ ВА УНИНГ


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

1. ТЕСТНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ ВА УНИНГ
МАМЛАКАТИМИЗГА КИРИБ КЕЛИШИ 
Тест тарихи жуда олис ўтмишга бориб тақалади. Унинг турлича 
содда ва мураккаб кўринишлари ҳар хил мақсадларда фойдаланиб 
келинган. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, тест амалиётининг 
оммавий 
равишда 
қўлланилиши 
тўғрисида 
дастлабки 
аниқ 
маълумотлар эрамиздан аввалги 2200 йиллардаги Хитой давлатига 
бориб тақалади. Ушбу даврда Хитойда ишга қабул қилиш учун ҳукумат 



органлари 
махсус 
имтиҳон 
ўтказганлар. 
Ушбу 
имтиҳондан 
муваффақиятли ўтган фуқароларгина давлат хизматига олинганлар. 
Масалан, хат ташувчи бўлиб ишга кириш учун фуқаролар ёзиш, 
арифметика, отда чопиш ва камондан ўқ узиш имтиҳонларини 
топширишлари керак бўлган. Британияда 1830 йилларда ва 
Америкада 1889 йилларда бошланган давлат ташкилотлари тизимини 
яратиш ва унга ишчиларни қабул қилиш механизмларини ташкил 
қилишда қадимги хитойликларнинг усуллари андаза сифатида қабул 
қилинган. Демак, инсоният тараққиётига кимё, фалсафа ва бошқа 
кўплаб соҳаларда катта ҳисса қўшган хитойликлар билим ва 
қобилиятларни баҳолаш соҳасининг ҳам илк бошловчилари экан.
20 асрга келиб Европа ва Америкада тест амалиёти жуда 
ривожланиб кетди. Айниқса инсоннинг ақлий қобилиятларини 
баҳолашга мўлжалланган ақлий тестлар (IQ tests) га талаб ортди. 
Мазкур тестлар хотира ва тушуниш каби қобилиятларни баҳолашни 
ҳам 
ўзида 
мужассамлаштирган 
эди. 
Бу 
турдаги 
баҳолаш 
воситаларининг оммалашувига муҳим хисса қўшган ҳодиса Франция 
Халқ таълими вазири Альфред Бинет томонидан яратилган тест 
бўлди. Альфред Бинет мазкур тестдан мактаб дарсларини яхши 
ўзлаштира олмаётган ўқувчиларнинг қобилиятларини баҳолашда 
фойдаланган эди. Кейинчалик Алфред Бинет ўз ҳамкори Теодор 
Саймон билан ҳамкорликда ушбу тестдан турли мақсадларда 
фойдалана бошлади. Уларнинг тажрибалари Америкага 1916 йилда 
кириб келди ва Стенфорд университети олими Луис Терман бу 
баҳолаш воситаларини янада такомиллаштирди. Шунинг учун бўлса 
керак, ҳозирги замонавий ақлий тестлардан бири Стенфорд-Бинет 
тести деб номланади.
Таълим муассасаларига қабул жараёнида тестлар биринчи бўлиб 
1937 йилда АҚШда фойдаланилди. Шу йил SAT (Stanford Achievement 
Test) деб номланган тест Браун, Йел ва Принстон университетларига 
қабул жараёнида ишлатилди ва уни 2000 нафардан ортиқ абитуриент 
топширди. Шундан кейин АҚШдаги ва дунёдаги бошқа олий таълим 
муассасалари кириш имтиҳонларида тест усулини қўллашни ўз 
амалиётларига кирита бошладилар.
Ҳозирда дунёдаги деярли барча давлатларнинг олий таълим 
муассасаларига қабул пайтида тест синовлари ўтказилади. Лекин ҳар 
бир давлат ўзига хос ёндашувни қабул қилган. Масалан, Англияда 
марказлашган тест синовига қўшимча равишда университетлар бошқа 
мезонларга ҳам қарайдилар. Японияда кириш тестлари икки босқичда 
ўтказилади: биринчиси марказлашган усулдаги тест бўлиб, унда барча 
абитуриентлар қатнашадилар, иккинчи босқичдаги тест синовини эса 
олий таълим муассасасининг ўзи ўтказади. АҚШда кириш тестларини 
мустақил нодавлат баҳолаш ташкилотлари ўтказади. Университетлар 



абитуриентларнинг мана шу тестларда олган балларини қабул 
жараёнида бир мезон сифатида қабул қиладилар.
Ҳозирги кунгача тест баҳолаш воситаси сифатида давр синовидан 
ўтди ва олимлар томонидан ўтказилган кўплаб илмий тадқиқотлар 
унинг хусусиятлари ва натижаларидан олинадиган хулосалар 
объектив эканлигини тасдиқлади. Натижада тест назарияси ва 
амалиётини ўрганувчи Таълимда баҳолаш (Educational Аssessment) 
деб номланган махсус таълим йўналиши вужудга келди.
Ривожланган давлатлардаги бир неча университетлар ҳозирда шу 
йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрлайди. Уни битирган кадрлар 
таълимда 
баҳолаш 
ишлари 
билан 
шуғулланувчи 
давлат 
ташкилотларида ёки таълим муассасаларида фаолият олиб 
борадилар. Уларнинг вазифаси баҳолаш ишларининг сифатли ва 
талаб даражасида ўтказилишини ва натижалардан турли мақсадларда 
тўғри фойдаланилишини таъминлашдан иборат. 
Мамлакатимизда тест амалиёти собиқ иттифоқ давлатлари 
орасида биринчи бўлиб қабул қилинди ва бу тизим оз фурсатда ўзига 
бўлган ишончни оқлади. Ҳозирда Давлат тест маркази тестлардан 
нафақат кириш имтиҳонларида, балки педагоглар аттестацияси, 
олимпиадалар 
ва 
бошқа 
кўплаб 
баҳолаш 
амалиётларида 
фойдаланмоқда. Бу усул билим, кўникма ва малакаларни баҳолашда 
объектив усул сифатида жуда яхши қарши олинди.
Давлат тест марказида тест муаммоларини ўрганувчи алоҳида 
бўлим ташкил этилган бўлиб, бу бўлим “Тест технологияларини 
ривожлантириш” бўлими деб аталади. Бўлим ходимлари тест ва 
баҳолаш соҳасида узлуксиз равишда илмий тадқиқотлар, семинарлар 
ўтказиб 
турадилар 
ва 
республикамиздаги 
тест 
амалиётини 
ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар. Бундан ташқари, Давлат 
тест маркази таълимда баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи бир 
неча халқаро ва хорижий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатган. 
Амалга оширилаётган энг муҳим лойиҳа эса Британия Кенгаши билан 
ҳамкорликда ташкил этилди. Унинг мақсади Ўзбекистондаги баҳолаш 
ва тест амалиётини жаҳон андазалари даражасига кўтариш учун олиб 
борилаётган саъй-ҳаракатларга ёрдам бериш. Ҳозирда бир гуруҳ 
мутахассислар 
ушбу 
лойиҳа 
доирасида 
ўз 
малакаларини 
оширмоқдалар ва кириш тестларини такомиллаштиришга ўз 
ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Бугунги кунда юртимиздаги деярли барча таълим муассасалари ва 
таълимга алоқадор давлат ташкилотлари ўз амалиётларида тестнинг 
турли 
шаклларидан 
фойдаланмоқдалар. 
Масалан, 
ўқувчилар 
билимини назорат қилишда, педагоглар аттестациясида, коллеж ва 
лицейларда ўтказиладиган кириш имтиҳонларида ва ҳоказо. Лекин 
ушбу жараёнларда тест топшириқларини ишлаб чиқиш, уларни 
апробациядан ўтказиш, тест жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш, 



натижаларни эълон қилиш ва натижалардан тўғри фойдаланиш 
бўйича махсус талабларга доим ҳам амал қилинмоқда деб бўлмайди. 
Шунинг учун тест ва баҳолаш назарияси ҳақида илмий-услубий 
мақолаларни чоп этиш ва уларни таълим муассасалари ва таълимга 
алоқадор ташкилотларга етказиш энг долзарб масалалардан бири.
Ушбу қўлланма мана шу муаммони, қисман бўлса-да, бартараф 
этишга мўлжалланган. Ўйлаймизки, ўқитувчилар ушбу қўлланма 
орқали ўз баҳолаш амалиётларига бошқача назар билан қарайдилар 
ва бу уларнинг фаолиятлари самарасини оширишга ёрдам беради.

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling