Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази
“ТЕСТ” ТУШУНЧАСИНИНГ МАЪНОСИ
Download 384.08 Kb. Pdf ko'rish
|
A Solijonov - Test o\'zi nima
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тест (баҳолаш)
2. “ТЕСТ” ТУШУНЧАСИНИНГ МАЪНОСИ “Тест” сўзи мамлакатимизга кириш имтиҳонларида муқобил жавобли тест топшириқларидан фойдаланадиган имтиҳонлар жорий қилиниши билан бирга кириб келди. Лекин инглиз тилидан кириб келган бу сўзга ҳозиргача аниқ таъриф берилмаган. Бу сўз ҳозирда кириш имтиҳонининг ўзига нисбатан ҳам ва унда ишлатиладиган алоҳида муқобил жавобли тест топшириқларига нисбатан ҳам қўлланилмоқда. Тест сўзининг “имтиҳон” маъносида қўлланилиши тўғри. Масалан, “бугун Андижон давлат университетида тест ўтказилди” дейилса, нотўғри бўлмайди. Лекин баъзида тест сўзидан тестдаги алоҳида топшириққа нисбатан ҳам фойдаланилиши, масалан, “36 та тестдан 28 тасига жавоб бердим” дейилиши, тўғри бўлмайди. Шунинг учун терминларга аниқлик киритиб олайлик. Инглиз тилида test сўзи “шахснинг билимлари, қобилиятлари ёки кўникмаларини баҳолаш учун ишлатиладиган саволлар, масалалар ёки амалий машғулотлар тўплами”ни англатади. Бундан келиб чиқадики, тест деганда фақат муқобил жавобли топшириқларни ўзида жамлаган баҳолаш воситаси тушунилмаслиги лозим. Унинг таркибига бошқа баҳолаш усулларини киритиш мумкин экан. Масалан, ифодали ўқиш, ёзма иш, оғзаки савол-жавоб ва ҳоказо. Бу жиҳатдан олиб қараганда, “тест” сўзи ўзбек тилидаги “баҳолаш” ва “имтиҳон” сўзларига синоним ҳисобланади. Лекин “баҳолаш” сўзи одатда анча кенг маънода ишлатилади. Бинобарин, тест синови баҳолашнинг бир тури ҳисобланади. “Тест топшириғи” деганда эса тестнинг таркибига кирган ва муқобил жавоблари берилган ёки бошқа турдаги алоҳида топшириқ тушунилади. Кириш имтиҳонларида ҳoзирда фақат муқобил жавобли тест топшириқлари қўлланилмоқда. Аслида тест таркибига очиқ турдаги (муқобил жавоблари берилмаган) савол, иншо, оғзаки савол- жавоб ва бошқа кўплаб топшириқларни киритиш мумкин. Терминларга аниқлик киритиб олиш жуда муҳим, чунки бу таълим фаолиятида фойдаланиладиган турли баҳолаш усулларини ўрганишда айрим чалкашликларни олдини олишга ёрдам беради. 6 Демак, тестга оид терминларни қуйидагича таърифлаб олсак ва доимо шу таърифларга амал қилсак, фойдадан ҳоли бўлмайди: Тест (баҳолаш) – бу ўқувчининг билимлари, қобилиятлари ёки кўникмаларини баҳолаш учун ишлатиладиган саволлар, масалалар ёки амалий машғулотлар тўплами. Download 384.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling