Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

Тест топшириғи – бу тестнинг таркибига кирган ҳар қандай 
топшириқ тури. 
Муқобил жавобли тест топшириғи – савол ва унга берилган 
бир нечта муқобил жавоблардан иборат бўлган топшириқ тури. 
Тест топширувчидан мана шу муқобиллар орасидан тўғрисини 
топиш талаб қилинади.
 
 
3. МУҚОБИЛ ЖАВОБЛИ ТЕСТ ТОПШИРИҒИНИНГ
ТАРКИБИ ВА ТУРЛАРИ 
Стандарт муқобил жавобли тест топшириғи икки асосий қисмдан 
иборат бўлади: муаммо (ўзак) ва таклиф этилган жавоблар (муқобил 
жавоблар). Муқобил жавобли тест топшириғи ўзаги савол ёки 
тугалланмаган гап шаклида бўлиши мумкин. Муқобил жавоблар эса 
битта тўғри жавоб ва бир неча нотўғри, яъни чалғитувчи жавоблардан 
ташкил топади. Масалан: 
1. Регистон майдони қайси шаҳарда жойлашган? ўзак 
чалғитувчи -- A) Тошкент
тўғри жавоб -- B) Самарқанд муқобил  
чалғитувчи -- C) Бухоро жавоблар 
чалғитувчи -- D) Фарғона 
Чалғитувчи жавобларнинг мақсади тест ўтказилаётган фан бўйича 
етарли билимга эга бўлмаган абитуриентлар учун ўзига хос “қопқон” 
вазифасини ўташдир, яъни бу жавоблар тест топшириғида берилган 
саволга аниқ жавобни билмаган абитуриент учун тўғри жавобдек 
туюлиши керак. Аксинча, мазкур фан бўйича етарли билимга эга 
бўлган абитуриентлар учун эса нотўғри жавоб сифатида яққол кўзга 
ташланиши лозим.
Муқобил жавобларнинг нечта бўлиши кўплаб мунозараларга сабаб 
бўлиши мумкин. Аслида бу тестнинг мақсадига боғлиқ бўлади. 
Масалан, баъзи психологик тестлар фақат 3 та муқобил жавобни 
талаб қилади. Баъзилари эса саволнинг хусусиятидан келиб чиққан 
ҳолда, 6 та ва ундан кўп муқобил жавобларни ҳам талаб қилиши 
мумкин. Хорижий давлатлар тажрибаларига назар соладиган бўлсак, 



таълим соҳасида ишлатиладиган тестларда муқобил жавобларнинг 
одатда 4 та ёки 5 та бўлишини кузатишимиз мумкин. Муқобил 
жавоблар тўғрисида қўшимча маълумот 1-иловада келтирилган. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, муқобил жавоблар сони 
қанча кўп бўлса сифатли тест топшириқларини ишлаб чиқиш шунча 
қийинлашади. Шунинг учун бўлса керак, таълим жараёнида 
фойдаланилаётган кўплаб тестларда муқобил жавобларни топиш 
қийин бўлган ҳолатларда тест тузувчилар “юқоридагиларнинг барчаси 
тўғри”, “юқоридагиларнинг барчаси нотўғри”, “А ва В жавоблар 
тўғри” каби жавобларни киритишга уринадилар. Бундай муқобил 
жавоблар тест топшириғининг сифатига ўта салбий таъсир ўтказади. 
Бу ҳақда 5-бўлимда батафсил сўз юритилган.

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling