Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Фойдаланилган адабиётлар ............. .................................... ................ 36


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

 
Фойдаланилган адабиётлар ............. .................................... ................ 36 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



КИРИШ 
 
Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг деярли барча таълим 
муассасаларида муқобил жавобли тест топшириқлари баҳолаш 
воситаси сифатида кенг қўлланилмоқда. Умумий ўрта таълим мактаби, 
академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги оддий назорат ишлари, 
якуний имтиҳонлар, олий таълим муассасаларидаги семестр охири 
имтиҳонлари, назорат ташкилотларининг текширув амалиётлари ва 
бошқа кўплаб жараёнларда тестлар асосий баҳолаш воситаларидан 
бирига айланган. Бунга, албатта, кўплаб сабабларни келтириш 
мумкин. Масалан, тестлар ёрдамида холисона ва инсон омили билан 
боғлиқ бўлмаган натижалар олиниши, қисқа вақт ичида ўқувчидан фан 
доирасидаги 
кўплаб 
саволларга 
жавоб 
олиш 
имконияти, 
натижаларнинг тез чиқарилиши, барча тест топширувчилар учун бир 
хил бўлган стандарт шароитни яратиш имконияти ва ҳоказо. 
Хўш, ушбу амалиётларда қўлланилаётган тест топшириқлари тўғри 
ишлаб чиқиляптими? Улар кўзда тутилган натижаларга эришишда қай 
даражада самара бермоқда? Бу саволлар кўпчиликни қизиқтирса 
керак, албатта. Лекин тест назарияси ва унинг ўзига хос хусусиятлари 
ҳақида етарли билимга эга бўлмаган мутахассиснинг бу саволга тўлиқ 
жавоб бера олиши жуда мушкул. Чунки тест амалиёти ва умуман 
тестология фани юртимизга кириб келган янги йўналиш бўлиб, у ҳақда 
услубий қўлланмалар ўзбек тилида жуда кам ишлаб чиқилган ва 
педагогика йўналишидаги илмий тадқиқот ишлари негадир бу жабҳани 
четлаб ўтмоқда.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда, сифатли тест топшириқларини 
тузишда йўл кўрсатиш ва умуман тестлар ҳақида дастлабки назарий 
маълумотларни бериш учун мазкур қўлланмани ишлаб чиқиш мақсад 
қилиб олинди.
Қўлланма олий таълим муассасалари, умумий ўрта таълим 
мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари 
ўқитувчиларига тест топшириқларини тузиш, уларнинг сифатини 
баҳолаш ва улардан қай тарзда фойдаланиш тўғрисида дастлабки 
маълумотларни беради. 

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling