Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


 МУҚОБИЛ ЖАВОБЛИ ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИНИНГ


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

 
4. МУҚОБИЛ ЖАВОБЛИ ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИНИНГ 
АФЗАЛЛИКЛАРИ ВА КАМЧИЛИКЛАРИ 
Муқобил жавобли тест топшириқлари юртимизга баҳолаш 
воситаси сифатида кириб келганидан бери у нафақат олий таълим 
муассасаларига кириш имтиҳонларида, балки деярли барча таълим 
муассасаларида ўқувчилар билимини баҳолаш ва назорат қилиш 
воситаси сифатида кенг қўлланила бошланди. Ҳатто баъзи 


11 
ўқитувчиларнинг ўз баҳолаш амалиётларида муқобил жавобли тест 
топшириқларига меъёридан ортиқ урғу бериши ҳолатлари ҳам 
кузатилмоқда. Натижада бу усул самарали ҳисобланган бошқа 
баҳолаш усулларини суриб чиқармоқда. Бунга сабаб, бир томондан, 
муқобил жавобли тест топшириқларидан фойдаланиш ва унинг 
натижаларини баҳолашдаги қулайликлар бўлса, иккинчи томондан, 
уларга кириш тестларига бўлган тайёргарликнинг бир қисми сифатида 
қаралмоқда. Лекин бу иш тўғрими, деган савол кўпчиликни 
қизиқтириши табиий, албатта.
Аксарият 
педагоглар 
тест 
топшириқлари 
билан 
боғлиқ 
муаммоларни тушуниб етадилар. Масалан, тестларнинг ўқувчи оғзаки 
нутқи ва фикрлаш қобилиятини чуқур аниқлашдаги самараси пастлиги 
каби хусусиятлари бунга ёрқин мисол бўла олади. Бироқ муқобил 
жавобли тест топшириқларининг ўзига хос фойдали томонлари ҳам 
борки, уларнинг таълим тизимидаги ўрни беқиёслигини бир неча 
илмий 
тадқиқотлар 
исботлаб 
берган. 
Ушбу 
бобда 
тест 
топшириқларининг афзалликлари ва камчиликлари таҳлил қилинади.
Муқобил жавобли тест топшириқлари жуда кўп танқидга учраган. 
Танқидчилар ушбу тестлар саёз ва юзаки билим ва қобилиятларни 
аниқлашгагина ёрдам бериши мумкин деб ҳисоблашади. Аммо 
муқобил жавобли тест топшириқлари қуйида келтирилганидек, жуда 
кўплаб мақсадларда фойдаланилади ва ўқувчининг чуқур билимини 
намоён қилишига имкониятлар очиб беради.

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling