Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Тест топшириқларидан фойдаланишга қарор


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

Тест топшириқларидан фойдаланишга қарор
қандай қабул қилинади? 
Тест топшириқларидан фойдаланишнинг юқорида келтирилган 
афзалликлари ва камчиликлари ҳар бир ўқитувчининг доимо диққат 
эътиборида бўлиши лозим. Айниқса, таълим жараёнидаги синовларда 
улардан фойдаланишдан аввал ўқитувчи ўз мақсадига аниқлик 
киритиб олиши керак. Яъни тест усулидан фойдаланишга қарор қабул 
қилишдан аввал ўқитувчи ўқувчиларнинг қандай кўникмаларини 
баҳолашни мақсад қилиб олганлигини аниқ билиши керак. Қуйидаги 1-
жадвалда тест ёки бошқа усулдан фойдаланиш учун мисоллар 
келтирилган.
1-жадвал 
Синов мақсади 
Тестлардан 
фойдаланиш 
керакми? 
Сабаб (агар тест синови 
самара бермаса қандай 
синовдан фойдаланиш 
керак) 
Ўқувчининг ўз фикрини 
ёзма равишда ифода эта 
олиш қобилиятини баҳо-
лаш 
Йўқ 
Ўқувчи жавобни ўзи ишлаб 
чиқиши керак ва бунда ёзма 
иш яхши самара беради 
Олинган назарий били-
мни реал ҳаётда қўллай 
олиш қобилияти 
Ҳа 
Ўқувчига 
реал 
ҳаётдаги 
ҳолатлар 
муқобил 
жавоб 
тарзида берилиши мумкин 
Ўқувчининг ўз фикрини 
оғзаки 
равишда 
аниқ 
ифодалай олиш қобилия-
тини баҳолаш
Йўқ 
Баҳоловчи ва ўқувчи ўртасида 
бевосита оғзаки мулоқот бўли-
ши зарур. Шунинг учун оғзаки 
имтиҳон ўткази-лиши керак 
Ўқувчининг 
берилган 
мисол ёки масалани ечиш 
қобилиятини баҳолаш
Ҳа 
Ўқувчига тўғри жавоб ва 
чалғитувчи жавоблар муқобил 
жавоб 
тарзида 
берилиши 
мумкин 
Ўқувчининг берилган ми-
сол ёки масалани турли 
йўллар билан еча олиш 
маҳоратини баҳолаш 
Йўқ 
Ўқувчи 
жавобни 
ёзма 
равишда кўрсатиб бериши 
лозим


15 
Бундан ташқари, тест усулидан фойдалинишга қарор қабул қилиш 
имтиҳон таълим жараёнининг қандай босқичида ўтказилишига ҳам 
боғлиқ бўлади. Айтайлик, ўқитувчи йиллик якуний имтиҳонни 
ўтказмоқчи. Бу муҳим имтиҳонда фақатгина тест усулидан 
фойдаланиш нотўғри бўлади. Чунки якуний имтиҳонда ўқувчи олган 
билимининг қай даражада мукаммал эканлиги тўғрисида хулоса 
чиқарилади ва тест синови бунда ўқувчининг ўзига хос қирраларини 
аниқлашни чегаралаб қўйиши мумкин. Тест синови бу имтиҳонда 
фақат бир бўлим сифатида ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Лекин юқорида таъкидланганидек, ўқитувчилар тестлардан жорий 
назоратларда фойдалансалар ўқувчиларга ўқитилаётган фаннинг 
кўплаб мавзуларини қамраб олган тест саволларини беришлари 
мумкин ва бу ўз навбатида қайси мавзулар ўқувчилар томонидан суст 
ўзлаштирилганлиги тўғрисида маълумот олишга ёрдам беради. 
Бундан ташқари, бу тест ҳар бир ўқувчининг шу пайтгча ўтилган 
мавзуларнинг қанча фоизини ўзлаштирганлиги тўғрисида ҳам 
маълумот бериши мумкин.
Умуман олганда, тестлар ўқувчилар билимини бир-бирига 
солиштириш, уларни билим ва қобилиятлари бўйича табақалаш учун 
мўлжалланган синовларда жуда самарали ва ишончли баҳолаш 
воситаси саналади. Айниқса, синовда қатнашувчи ўқувчилар сони 
жуда кўп бўлганда тестларнинг самарадорлиги беқиёсдир. Бунга энг 
ёрқин мисол сифатида, албатта, олий таълим муассасаларига кириш 
тестларини келтириш мумкин. Бу синовда ўқувчилар учун бир хил 
шароит ва тенг қийинликдаги тест вариантлари берилади. Шу боис 
натижаларнинг холислиги таъминланади.

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling