24
Тўғри тузилган тест топшириғи.
Ўрта асрларда “муҳассил” лавозимидаги шахснинг вазифаси
нимадан иборат бўлган?
*A) солиқларни ундириш;
B) вақф мулкларини бошқариш;
C) шариат қоидалари ижросини назорат қилиш;
D) қўшин тўплаш ва уни бошқариш.
Юқоридаги нотўғри тузилган тест топшириғида фақат тўғри жавоб
тест саволига грамматик жиҳатдан мос келади ва бу ўз ўрнида тўғри
жавобни топишда ёрдам беради. Кейинги тузатилган тестда эса ҳамма
жавоблар грамматикаси тест саволига
мос равишда тузилган ва бу
ўқувчининг фақат билимига суянишга ундайди.
7.2-қоида. Муқобил жавобларнинг узунлиги деярли бир хил
бўлиши зарур.
Муқобил жавобларнинг узунлиги билан боғлиқ
муаммо тест
амалиётида жуда кўп учрайдиган муаммолардан биридир.
Чунки
айрим ҳолларда узунлиги бир хил бўлган муқобил жавобларни топиш
тест тузувчи учун жуда қийин бўлади. Лекин шундай бўлса ҳам тест
тузувчилар
имкон
қадар
муқобил
жавобларнинг
узунлигини
тенглаштиришга интилишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: