9-қоида. Тест топшириқларида иложи борича фақат
функционал чалғитувчи жавоблардан фойдаланиш лозим.
Функционал чалғитувчилар деб тест ўтказилаётган фандан билими
кам бўлган ўқувчилар томонидан танланадиган ва шу фандан билими
кўп бўлган ўқувчилар томонидан танланмайдиган муқобил жавобларга
айтилади. Бошқача қилиб айтганда, функционал чалғитувчилар
позитив дискриминация қилиш хусусиятига эга бўлади. Қуйидаги 3-
жадвалда
чалғитувчи
жавобларнинг
функционаллиги
бўйича
категориялари келтирилган:
3-жадвал
Таърифи
Дискриминация
хусусияти
Маъноси
Функционал
Позитив
Фанни ўзлаштирганлардан кўра
ўзлаштирмаганлар кўпроқ
танлайди
Нофункционал
Паст ёки йўқ
Фанни ўзлаштирганлар ҳам
ўзлаш-тирмаганлар хам бир
хилда танлайди
Карама-қарши
функционал
Негатив
Фанни ўзлаштирмаганлардан
кўра ўзлаштирганлар кўпроқ
танлайди
Чалғитувчи жавобларнинг функционаллиги даражаси тест
топшириғининг махсус статистик таҳлили ёрдамида аниқланади (5-
бобга қаранг).
10-қоида. Тест топшириқлари матнида ноаниқлик ва мав-
ҳумликларга йўл қўйилмаслик керак.
Тест топшириғи матнидаги ноаниқлик ва мавҳумликлар тестда
баҳоланиши лозим бўлган билим соҳасидан кўра кўпроқ талабанинг
ўқиб
тушуниш
бўйича
билимини
баҳолайди.
Бундай
тест
топшириқларига мисол 16-бетдаги 2-қоидада келтирилган.
11-қоида. Умумий тест жараёни ўтказилгандан сўнг ҳар бир
тест топшириғининг қандай ишлаганлиги статистик таҳлил
орқали аниқланиши лозим.
Тест топшириғининг статистик таҳлили доимий равишда
белгиланган интерваллар орасида ўтказилиб турилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |