Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази
6. ТЕСТ ТОПШИРИҒИНИНГ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
Download 384.08 Kb. Pdf ko'rish
|
A Solijonov - Test o\'zi nima
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тест топшириғининг қийинлик даражаси
28 6. ТЕСТ ТОПШИРИҒИНИНГ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ Тестология назариясига асосан ҳар бир тест топшириғи ишлатилишдан аввал, албатта, синовдан, яъни апробациядан ўтказилиши шарт. Бундай синовда камида 50 киши ушбу тест топшириғига жавоб бериши керак бўлади ва натижалар ушбу жавобларга асосан таҳлил қилинади. Аслида тестология соҳасидаги айрим мутахассислар апробацияда иштирок этадиганларнинг сони камида 30 та бўлса, етади деб ҳисоблайдилар. Аммо ишончли натижаларни олиш учун қатнашчилар сони қанча кўп бўлса, шунча яхши. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, апробацияда ҳақиқий тестдагига айнан ўхшаш бўлган шарт-шароит ташкил қилиниши лозим ва қатнашчилар келажакда шу тестни топшириш эҳтимоли юқори бўлган ўқувчилар бўлиши керак. Апробация нима мақсадда ўтказилади? Тест топшириғини апробациядан ўтказишдан асосий мақсад – уни ўқувчилар билимини баҳолашда қандай ишлаётганлигини текширишдан иборат. Апробация натижасида тест топшириғи тўғрисида қуйидаги учта қимматли маълумот олинади: 1. Тест топшириғининг қийинлик даражаси. 2. Чалғитувчи жавобларнинг қандай ишлаётганлиги. 3. Тест топшириғининг билимли ва билимсиз ўқувчилар ўртасидаги фарқни қай даражада кўрсатиб бераётганлиги (тест топшириғининг дискриминацион хусусияти). 4. Тест вариантининг умумий қийинлик даражаси. Тест топшириғининг қийинлик даражаси Ушбу кўрсаткич жуда муҳим аҳамиятга эга. Одатда тест топшириғининг статистик таҳлили билан таниш бўлмаган тест тузувчилар тест топшириғининг қийинлик даражасини ўз тажрибаларига таянган ҳолда белгилайдилар. Аммо аслида тест топшириғининг ҳақиқий, яъни илмий асосланган қийинлик даражаси апробация натижаларига кўра белгиланади. Бу қуйидагича амалга оширилади. Тест топшириғи апробациядан ўтказилганидан сўнг унга тўғри жавоб берган ўқувчиларнинг фоизи ҳисоблаб чиқилади. Ушбу кўрсаткич 20%-80% оралиғида бўлганда тест топшириғини самарали деб ҳисоблаш мумкин. Фоиз қанча паст бўлса тест топшириғининг қийинлик даражаси шунча юқори бўлади. Яъни 20% лик қийинлик даражасига эга бўлган тест топшириғи нисбатан қийин тест топшириғи ҳисобланади. Қуйидаги 4-жадвалдаги маълумот буни янада чуқурроқ тушунишингизга ёрдам беради. 4-жадвалдаги маълумот қуйидаги тест топшириғи апробацияси натижасида олинган: 29 Қуйидаги асарлардан қайсилари А. Навоий қаламига мансуб? 1. Насойим ул-муҳаббат; 2. Хазойин ул-маоний; 3. Муҳокамат ул-луғатайн; 4. Маҳбуб ул-қулуб; 5. Мантиқ ут-тайр. А) 1, 3, 4, 5 В) 1, 2, 4, 5 *С) 1, 2, 3, 4 D) 2, 3, 4, 5 Download 384.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling