Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази
Download 384.08 Kb. Pdf ko'rish
|
A Solijonov - Test o\'zi nima
4-жадвал Тестнинг муқобил жавоблари Апробацияда қатнашган ўқувчилар томонидан танланган жавоблар миқдори Танланган жавоблар фоизи A B *C D 11 13 14 12 22% 26% 28% 24% Жами 50 100% Жадвалдан кўриниб турибдики, тўғри жавобни (С) 28% ўқувчилар танлаган. Демак ушбу тест топшириғини нисбатан қийин топшириқлардан бири деб аташимиз мумкин. Баъзи ҳолларда ушбу қийинлик даражаси 20% дан кам, айрим ҳолларда 5-10% ни ҳам ташкил қилиши мумкин. Тестология бўйича мутахассисларнинг фикрича, бундай тест топшириқлари ўқувчилар билимини баҳолашда унчалик яхши самара бермайди, чунки улар жуда қийин бўлади. Шунинг учун бундай натижага эга бўлган тест топшириқларини апробациядан кейин қайта кўриб чиқиб уларни осонлаштириш керак бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ўзгартириш киритилган ҳар бир тест топшириғи албатта қайта апробациядан ўтказилиши шарт. Энди осонроқ бўлган тест топшириғи натижаларини кўриб чиқайлик: Қуйидаги асарлардан қайси бири А. Навоий қаламига мансуб? А) Мубаййин В) Девони луғотит турк *С) Хазойин ул-маоний D) Мантиқ ут-тайр 5-жадвал Тестнинг муқобил жавоблари Апробацияда қатнашган ўқувчилар томонидан танланган жавоблар миқдори Танланган жавоблар фоизи A B *C D 4 5 37 4 8% 10% 74% 8% Жами 50 100% 30 Бу жадвалда эса осонроқ бўлган тест топшириғининг статистик натижалари келтирилган. Унга асосан тўғри жавобни (С) 74% ўқувчилар танлаганлар. Демак, бу тест топшириғи осон тест топшириғи ҳисобланади. Баъзида қийинлик даражаси 80% дан юқори бўлган тест топшириқлари ҳам учрайди. Тестология мутахассисларининг фикрича, бундай тест топшириқларидан ҳам фойдаланиш унчалик самарали бўлмайди, чунки улар тест топширувчилар учун жуда осон ҳисобланади ва уларни билим ва қобилиятларига қараб табақалашга ёрдам бермайди. Download 384.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling