33
индекси 0.6 га тенг. Бу
позитив, яъни яхши кўрсаткич.
Энди негатив
дискриминацияга эга бўлган тест топшириғини кўриб чиқайлик.
8-жадвал
Негатив дискриминация индексига мисол
Гуруҳлар
Ўқувчилар танлаган жавоблар
A
B
C*
D
Юқори гуруҳ
11
2
4
3
Қуйи гуруҳ
4
3
11
2
* - тўғри жавоб
Тестни 74 киши топширган, бундан 27%и 20 га тенг бўлади
Дискриминация индекси:
(4 - 11)/20 = – 0.35
Бу мисолдаги тест топшириғига эса қуйи гуруҳдаги ўқувчиларнинг
кўпчилиги тўғри жавоб берган. Шу сабабли ушбу тест топшириғининг
дискриминация индекси –0.35 га тенг. Бу
негатив, яъни номақбул
кўрсаткич. Бундай тестлар билимли ва билимсиз ўқувчиларни бир-
биридан ажратишда ишончсиз натижаларни
беради ва шунинг учун
тест вариантидан чиқариб ташланиши керак ёки ўзгартирилиб қайта
апробациядан ўтказилиши лозим.
Умуман олганда, дискриминация индекси +0.3 дан юқори бўлган
тест топшириқлари яхши ишлаётган тест топшириқлари ҳисобланади
ва улардан тестда бемалол фойдаланиш мумкин.
Баъзи тестолог
мутахассислар эса дискриминация индекси 0.25 га бўлган тест
топшириқларидан ҳам фойдаланса бўлади, деб таъкидлаганлар.
Дискриминация индекси 0.25 дан паст бўлган тест топшириқларидан
эса умуман тестда фойдаланмаслик керак.
Улар тестнинг
объективлигига салбий таъсир кўрсатади.
Юқорида кўриб чиқилган тест топшириқларининг
учта статистик
кўрсаткичлари тестлардан фойдаланишда катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги пайтда таълим тизимида фойдаланилаётган
тестлар учун бу
кўрсаткичлар, албатта, ҳисобга олиниши лозим. Акс ҳолда тестларнинг
объективлигига ва кўзда тутилган натижаларни бераётганлигига ҳеч
ким кафолат бермайди.