Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


-илова: Тест топшириқларида нечта муқобил жавоб ишлатиш


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

1-илова: Тест топшириқларида нечта муқобил жавоб ишлатиш 
керак?
Тест топшириқларида чалғитувчилар сони муайян миқдорда 
бўлиши керак деган қоида ҳалигача ишлаб чиқилмаган. Амалиётда 
учта, тўртта ва бештагача бўлган муқобил жавоблар жуда кўп учрайди. 
Баъзи ўқитувчилар тест топширувчилар томонидан тахминий 
белгилашларни олдини олиш мақсадида муқобил жавоблар сонини 
бештага етказадилар ва ундан ҳам оширилган ҳолатлар ҳам 
кузатилади. 
Муқобил жавоблар 
сони 
Тахминий 
белгилаш йўли 
билан тўғри 
жавоб бериш 
эҳтимоллиги 
36 та топшириқдан иборат 
тестда тахминий 
белгилаш йўли билан 
тўпланадиган балл 
эҳтимоллиги 
5 та муқобил 
жавобли тест 
топшириғи 
5 тадан 1 та
7.2 
4 та муқобил 
жавобли тест 
топшириғи 
4 тадан 1 та 

3 та муқобил 
жавобли тест 
топшириғи 
3 тадан 1 та 
12 
Тахминий белгилашларнинг олдини олиш учун муқобил 
жавоблар сонини ошириш яхши натижалар бериши мумкин. Аммо 
бунинг учун топшириқдаги барча чалғитувчилар сифатли бўлиши ва 
топшириқ мақсадига ҳамоҳанг мазмунга эга бўлиши керак. Бошқача 
айтганда, улар “осмондан олиб” қўйилмаслиги лозим. Тест 
топширувчиларни 
етарли 
даражада 
чалғитмайдиган, 
яъни 
ишламайдиган, чалғитувчи жавоблар кутилган самарани бермайди.
Баҳолаш соҳасидаги кўплаб мутахассислар ўз тажрибаларидан 
келиб чиқиб тест топшириқлари учун 4 та муқобил жавоблардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ деган хулосага келганлар. Чунки 3 та 
чалғитувчи етарли билимга эга бўлмаган ўқувчиларни чалғита олиш 
учун етарли ва уларни ишлаб чиқиш ҳам нисбатан осонроқ. Аксарият 
тест тузувчилар бешинчи муқобил жавобни топиш жуда мушкул 
вазифа эканлигини таъкидлашади.

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling