Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази
Download 384.08 Kb. Pdf ko'rish
|
A Solijonov - Test o\'zi nima
Мисол: Нотўғри тузилган тест топшириғи. Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” романида манқуртлик деганда нима назарда тутилган? A) Жўломоннинг ўз онасини ўлдириб қўйгани; B) урушлар инсониятга фожиалар келтириши; *C) ўтмишини унутган, бугунига бефарқ, эртасини ўйламайдиган, ейиш-ичишдан бўлак ғами бўлмаган, бошлиқларга қул кишилар келтирадиган фожиа; D) сотқин кишиларнинг зарари. Тўғри тузилган тест топшириғи. Чингиз Айтматов ўзининг “Асрга татигулик кун” романида ўтмишини унутган, бугунига бефарқ, эртасини ўйламайдиган, ейиш- ичишдан бўлак ғами бўлмаган, бошлиқларга қул кишиларни қандай сўз билан таърифлайди? A) такасалтанг; В) сотқин; *C) манқурт; D) калтафаҳм. Юқоридаги нотўғри тузилган тест топшириғида тўғри жавоб (С) яққол кўзга ташланади, чунки бу жавоб бошқаларга қараганда узун ва батафсил берилган. Демак, асарни умуман ўқимаган киши ҳам бу тест 25 топшириғига тўғри жавоб бериши мумкин. Ушбу тест топшириғи билан боғлиқ яна бир муаммо шундан иборатки, тўғри жавобнинг узунлигига тенг бўлган чалғитувчиларни топиш жуда қийин. Шу сабабли бундай саволни ўзгартириб, юқоридаги тўғри тузилган тест топшириғи кўринишига келтирилса тест топшириғининг сифати анча ошади. 7.3-қоида. Тест топшириғининг чалғитувчи жавоблари асосли равишда танланиши лозим. Чалғитувчи жавоблар “осмондан олиб” қўйилмаслиги керак. У маъно ва соҳа жиҳатидан тўғри жавобга яқин бўлиши лозим ва ўқувчини тўғри жавобдан чалғита олиш хусусиятига эга бўлиши керак. Мисол: Нотўғри тузилган тест топшириғи. Иқтисодиёт назарияси фанига “кўринмас қўл” иборасини қайси олим олиб кирган? A) Микеланжело; (Ўрта асрлар рассоми) *B) Адам Смит; C) Жорж Вашингтон; (АҚШ тарихидаги сиёсатчи) D) Аҳмаджон Ўлмасов. (Ўзбекистонлик иқтисодчи олим) Тўғри тузилган тест топшириғи: Иқтисодиёт назарияси фанига “кўринмас қўл” иборасини қайси олим олиб кирган? A) Давид Рикардо; *B) Адам Смит; C) Жон Мейнард Кейнс; D) Жон Стюарт Милл. Юқоридаги нотўғри тузилган тест топшириғидаги асоссиз чалғитувчи жавоблар тузатилган тестдаги асосли жавоблар билан алмаштирилганда тестнинг сифати ошганини яққол кўриш мумкин. Чунки тузатилган тестдаги ҳамма жавобларда иқтисодиёт фани ривожига ҳисса қўшган классик олимлар келтирилган ва бу топшириқнинг ўзагига мос келади. Иқтисодиёт фанига ҳисса қўшган олимларни биладиган, лекин “кўринмас қўл” иборасининг муаллифини билмайдиган ўқувчи тузатилмаган тестдан дарҳол Адам Смитни танлаши мумкин. Чунки бу тестдаги муқобил жавоблар орасида фақат шу олимгина классик иқтисодчи олим ҳисобланади. Бунда ўқувчининг “кўринмас қўл” иборасининг муаллифи ким эканлигини билиш ёки билмаслиги ноаниқ қолаверар эди. Тузатилган тест топшириғида эса фақат иқтисодиёт фани бўйича классик олимларнинг исмлари келтирилганлиги сабабли ушбу топшириқ ўқувчининг айнан “кўринмас қўл” иборасининг муаллифи ким эканлиги ҳақидаги билимини аниқлаб беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling