16
баҳолашда кутилган натижаларни бермайди.
Умуман олганда, тест
тузиш мураккаб жараён ҳисобланиб, ўқитувчидан ўз фани бўйича кўп
йиллик тажриба, мукаммал, чуқур билим ва ижодий ёндашувни талаб
қилади. Мавзудаги дуч келган
маълумотни тест учун муаммо
сифатида қабул қилиб ундан тест тузишда фойдаланиш ярамайди.
Ўқитувчи, аввало, тест топшириғи ёрдамида нимани баҳоламоқчи
эканлигини аниқ тасаввур қила
олиши керак ва тузган тест
топшириқлари ўқувчининг мазкур фан бўйича билимини баҳолашда
ишончли ва объектив натижаларни бериши лозим.
Мисол: Нотўғри тузилган тест топшириғи
Хусусийлаштириш бўйича ҳукумат қарори қачон қабул қилинди?
A) 1991
B) 1992
C) 1993
D) 1994
Тўғри тузилган тест топшириғи
Давлат мулкини хусусийлаштириш қандай ижобий оқибатларга
олиб келади?
A) Мамлакатда нарх-наво пасаяди.
B) Миллий валютанинг қадри ошади.
*C) Мулкка муносабат ўзгаради.
D) Чет эл инвестицияси кўпаяди.
Юқоридаги нотўғри тузилган тест топшириғида
хусусийлаштириш
тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана сўраляпти. Иқтисод фани
бўйича ўқувчининг воқеа ёки ҳодисалар содир бўлган саналарни ёдда
сақлаш қобилиятини баҳолаш унинг ушбу фан бўйича билими ҳақида
объектив
хулоса
чиқариш
учун
етарли
бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: