Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet6/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Илк диний тасаввурлар
Анимизм. Лотин тилида anima – “руҳ”, “жон” маъноларини англатади. Анимизм руҳлар мавжудлигига ишонч, табиат кучларини илоҳийлаштириш, ҳайвонот, ўсимлик ва жонсиз жисмларда руҳ, онг ва табиий қудрат борлиги ҳақидаги таълимотни илгари сурувчи илк дин шаклидир. Анимизм 1871 йили инглиз антропологи Эдвард Тайлор томонидан диний қарашларнинг илк шакли сифатида олға сурилган. У тотемизм билан бир вақтда шаклланган. Анимизм табиатнинг қудратли кучлари – осмон ва ер, қуёш ва ой, ёмғир ва шамол момақалдироқ ва чақмоқларни илоҳийлаштириб, уларда руҳ мавжуд деб билар эди. Ибтидоий одамлар тоғлар, дарёлар, адир, ўрмонлар, дарахт, харсанг тош жарликлар ҳам жонли, сезувчи ва ҳаракат қилувчи, яхшилик ва ёмонлик келтириши мумкин деб тушунганлар. Қурбонликлар қилиб уларнинг ҳаққига дуо қилиб, маросимлар уюштиришган.
Баъзи антропологлар анимизмдан олдин ҳам диний қарашлар мавжуд бўлганини даъво қилиб, улар уни “аниматизм” деб номлайдилар. Аниматизм бир томондан нарсаларнинг ўзига хос ғайритабиий кучга эга эканлигига, бошқа бир томондан эса руҳларнинг мавжудлигига ишонишдан иборат. Бу назарияга кўра “ибтидоий инсон” бошқа-бошқа мавжудотларни шахс сифатида танишдан аввал, бутун бир оламга ёйилган ҳаёт бағишловчи якка “Куч”ни тасаввурига келтирган бўлиши мумкин. Бундай бир тушунча “мана” фикри билан қўллаб - қувватланган бўлиши ҳам эҳтимол. “Мана” сўзи ғайритабиий, кўз билан кўринмас кучни ифодалаш учун ишлатилувчи сўз бўлиб, уни ибтидоий диний тасаввурга кўра кучли, таъсирчан ёки жамият томонидан эътибор билан қаралувчи нарсалар (ҳайвонлар, ўсимликлар, тошлар) ёки кишилар (қабила раиси, сеҳргар, донишманд) да мавжудлигига ишонилган махфий кучни ифодалаш учун ишлатилган. Ибтидоий қабила аъзолари ўзларини кўз билан кўринмас кучлар билан ўраб олинганликларига ишонганлар. Бу эътиқод ҳар бир қабилада ўзгача номлар билан номланган.
Тейлорнинг шогирди бўлган Р.Мареттининг 1909 йилда нашр қилган “Диннинг ибтидоси” номли китобида биринчи марта изоҳланган бу назарияда диннинг келиб чиқишини шахсияти мавжуд бўлмаган умумий динамик кучдан қидириш, изланиш кераклигини билдиради.
Анимизм замонавий динларнинг асосий ақидавий қисмини ташкил этади. Жаҳон динларида ҳам руҳлар ҳақидаги таълимот мавжуд.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling