Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet8/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Шаманизм (шомонлик). Шаманизм (“шаман”сўзи тунгус-манчжур тилидаги “са” – билмоқ феъли билан боғлиқ, “саман” – билувчи киши). Шаманизм анимизм, тотемизм ва фетишизм натижасида юзага келиб, у орқали кишилар ўз тотемлари, ота-боболарининг руҳлари билан хаёлан боғланишни амалга ошириб келганлар. Ўтмишда кўпроқ аёллар шаманлик билан шуғулланганлар. Шаманлар жазавали, асабий кишилар бўлиб, одамлар уларнинг руҳлар билан мулоқотда бўлиши, жамоанинг умид ва ниятларини етказиш, уларнинг иродасини талқин қилиш қобилиятига эга эканлигига жуда ишонганлар.
Шаманлар ритуал ҳаракатлари орқали – овоз чиқариш, ашула айтиш, рақсга тушиш, сакраш йўли билан ноғоралар ва қўнғироқлар овозлари остида ўзларини жазавага солиб, ўзини йўқотиш, жазавани юқори натижага етказиш билан афсунгарлик қилишган. Шаман маросим охирида бир ҳолатга келиб ҳеч нарсани эшитмай, кўрмай қолар эди. Шунинг учун унинг руҳлар дунёси билан мулоқоти худди шу ҳолатда амалга ошади деб ҳисобланарди. Бу одамларнинг фикр юритиши, онгининг мустаҳкамланишида катта роль ўйнади ва диний онгнинг шаклланишида муҳим ўрин тутди.
Сеҳргарлик (Магия). Сеҳргарлик (афсун) – одам, ҳайвон ва табиатга ғайритабиий йўл билан таъсир ўтказиш мақсадида бажариладиган ритуал урф-одатлар мажмуасидир. Афсунгарлик урф-одатлари билан махсус кишилар –шаманлар, афсунгарлар шуғулланганлар.
Сеҳргарлик маросимлари якка ҳолда ёки жамоа бўлиб амалга оширилиши мумкин эди.
Сеҳргарлик мақсадига кўра қуйидагиларга бўлинади:

  1. “Яхши ниятда” амалга ошириладиган – “оқ сеҳргарлик” (“белая магия”)

  2. “Ёвуз ниятда” амалга ошириладиган – “қора сеҳргарлик” (“чёрная магия”);

  3. Ҳарбий сеҳргарлик (қурол аслаҳани сеҳрлаш);

  4. Севги сеҳргарлиги (“иссиқ”, “совуқ” қилиш)

  5. Тиббий сеҳргарлик (даволаш мақсадида)

  6. Об-ҳаво сеҳргарлиги ( ёмғир чақириш)

Сеҳргарлик замонавий динларда ва турли халқлар урф-одатларида сақланиб қолган.




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling