Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Инсониятнинг қадимий ҳаёт тарзи
Download 1.58 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир
Неолит – янги тош даври одамларнинг турмушини, уларга таъсир этадиган барча соҳаларни тубдан ўзгартирди. Деҳқончилик-зироатчилик, чорвачиликнинг ривожланиши, ўсимликларни етиштириш, озуқа заҳираларини кўпайтириш, ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш одамлар ҳаётида озуқа заҳираларини яратиш, гўшт, сут, теридан фойдаланишни ўргатди. Лойдан идишлар, уй қуриш учун фойдалана бошланди. Тош буюмларни силлиқлаш ва сайқал бериш шаклланди. Кишилар ўтроқ ҳаёт кечиришга ўта бошлаб, зич ва кўпчилик гуруҳлар билан ўрнашарди. Қишлоқлар кенгайиб, атрофларида кичик қишлоқчалар юзага кела бошлади. Аҳоли кескин кўпайиши янги ерларни ўзлаштиришга, ҳаёт тарзининг ўзгариши диний тасаввурларнинг ривожланишига янги имкониятлар яратди. Деҳқончиликнинг эҳтиёжлари – ҳосилни узоқ вақт сабрсизлик билан кутиш, аниқ вақтни ҳисоблаш муҳимлигини, ер фаслларининг циклларини билиш – буларнинг ҳаммаси деҳқон қабилаларининг осмон-у ерга, қуёш-у ойга, ёмғир-у шамолга янги қизиқишининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Қудратли руҳларга боғлиқлик сезиларли ва кўзга ташланадиган бўлиб қолди. Илтижо ва қурбонлик уларга аталди. Натижада руҳлар қудратли худоларга айлана борди. Худолар учун ибодатхоналар ташкил этилиб, уларга махсус мутахассис хизматкорлар – келажакдаги коҳинлар хизмат қиларди. Баъзи худоларнинг кўриниши ҳайвон, қуш, балиқларнинг ё боши, ё танаси шаклида бўларди. Мифологик жиҳатдан бу қаҳрамонларнинг худога қариндошлиги сақланиб қолган. Фетишизмнинг характери ўзгариб, илоҳларнинг бутлари ибодатхоналар ёнига ўрнатилган йирик ҳайкаллар шаклига айланди. Баъзан бутлар ўрнига рамзий ҳайкалчалар, турли шаклдаги тошлардан фойдаланилди. Мазкур ҳайкал ва қурилмалар ибодатхоналарнинг рамзи бўлиб қолди. Афсун ҳам ўзгариб, афсунгарлар энди илоҳлар билан алоқа маросимлари, диний маросимлар, ибодат ва қурбонлик қилиш тартиблари юзага келди. Фол очиш ва башорат қилиш каби янгиликлар вужудга келди. Фол ва башоратнинг мақсади истакни билиш эди. Хулоса қилиб айтганда, барча илмий адабиётларда диннинг пайдо бўлиши борасида билдирилган фикрлар илмий гипотезалардан иборат. Диний адабиётлардаги ушбу масаланинг талқини эса ҳар бир инсоннинг диний эътиқодига боғлиқ. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling