Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
-МАВЗУ. ИЛК ДИНИЙ ЭЪТИҚОДЛАР
Download 1.58 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва атамалар
- Мавзу ўқув мақсади
- Диний онг асосларининг шаклланиши
2-МАВЗУ. ИЛК ДИНИЙ ЭЪТИҚОДЛАР
Режа Диний онг асосларининг шаклланиши. Илк диний тасаввурлар Инсониятнинг қадимий ҳаёт тарзи. Таянч сўз ва атамалар Дин Эътиқод Мифология Теология Политеизм Монотеизм Анимизм Тотемизм Фетишизм Шаманизм Мавзу ўқув мақсади: Талабаларда илк диний эътиқодларнинг вужудга келишидаги тарихий-тадрижий босқичлари, кишиларда илк диний эътиқоднинг шаклланиши, илк диний эътиқодларнинг қачон ва қайси минтақаларда вужудга келганлиги, инсонларнинг у эътиқодларни қабул қилишдаги қарашлари, илк диний эътиқодларнинг диний, илмий, маънавий, тарихий ва замонавий кўринишлари ҳақида тушунча ва тасаввурларни шакллантириш.
Биринчи қарашга кўра диннинг пайдо бўлиши бевосита инсониятнинг яралиши билан боғлиқ. Худо илк инсонларни яратиши билан уларга Ўзини танитди, натижада инсон илк динга эътиқод қила бошлади. Бундай қараш фанда “теологик ёндашув” деб номланади. Бугун мавжуд бўлган ҳар қандай дин ўзининг тарихини инсоният яралиши – илк инсон билан боғлашини кўришимиз мумкин. Жумладан, ислом динида – Одам ва Ҳавво, яҳудийлик ва христианликда – Адам ва Ева, зардуштийликда – Говмард, синтоизмда – император Микадо ва бошқалар. Мазкур таълимотлар динларнинг муқаддас манбаларида баён қилинган. Теологик ёндашувга кўра, турли буюмларга сиғиниш ва кўпхудолик, жумладан анимизм, тотемизм, фетишизм ва шомонлик яккахудолиликдан кейин юзага келган. Динларнинг келиб чиқиши ҳақидаги иккинчи қараш фанда “материалистик ёндашув” деб номланади. Мазкур қарашларнинг пайдо бўлиши антик даврга бориб тақалиб, илк бор қадимги юнон файласуфлари қарашларида акс этган. XVII асрга келиб Европада черков ҳокимиятининг сусая бошлаши, ҳурфикрлилик намояндалари - дин танқидчиларининг пайдо бўлиши, XIX асрнинг иккинчи ярмида Чарльз Дарвин томонидан “Турларнинг келиб чиқиши” (1859) номли асарнинг чоп этилиши ҳам туртки бўлди. Кейинчалик мазкур қарашлар Август Комт ва Людвиг Бухнерлар томонидан энг чўққисига кўтарилди. Унга кўра дин бу ижтимоий ҳодиса, инсон тафаккури, эмоциялари маҳсулидир. Мазкур қараш тарафдорлари фикрича, динлар соддадан – мураккабга, умумийликдан – хусусийликка, кўпхудоликдан – яккахудоликка томон узоқ тарихий эволюцион жараённи босиб ўтган. Унга кўра, илк даврдаги ибтидоий одамнинг жисмоний, физиологик, асаб-эндокрин, биологик, психологик ва бошқа соҳалари ўзига хос хусусиятларга эга эди. Бу нафақат унинг ҳаёти ва фаолиятига, феъл-атворига, балки унинг фикрлаш даражасига, кучли ҳаяжонланишига, тасаввур этишига, мустаҳкам, ҳақиқий ёки сохта мантиқий қонуниятларни кашф этишига таъсир кўрсатади. Уйқу, туш ва нафас олиш каби ҳолатларда танани бошқарувчи ва ўлим билан ундан ажратиб турувчи, ҳаёт бағишловчи қандайдир куч мавжудлигига ишонган аждодларимиз, мазкур куч ҳаракат қилувчи ҳар бир нарса: дарё, қуёш, ой, дарахт каби мавжудотларда бор деб тасаввур қилганлар. Натижада, инсон қўрқуви, ҳурмати, эҳтиёжи ва зарурати даражасида уларга сиғина бошлаган. Материалистик мактаб тарафдорлари фикрига кўра, қўрқув динларнинг келиб чиқишида асосий роль ўйнаган ҳиссий ҳолатдир. Жумладан, инглиз файласуфи Херберт Спенсер (1820-1903) ҳам ибтидоий қабила динларининг келиб чиқишига қўрқув натижасида “аждодларга сиғиниш” сабаб бўлганлигини таъкидлайди. Спенсер ижтимоий ҳисоб-китобларга суянган ҳолда, ҳаёт қўрқувининг динлардаги ўрнига алоҳида диққатни тортади. Бу қўрқувнинг аждодларга нисбатан ибодатнинг барча кўринишлари шакллантирганлигини ва тангриларнинг устун ёки қаҳрамон бўлган аждодлардан танланганлиги фикрини илгари суради; ҳар бир динда аждодларга алоҳида эътибор қаратилганлигига ишора қилади. Таниқли психолог Зигмунд Фрейд (1856-1939) ҳам диннинг келиб чиқишини айнан қўрқув ҳисси билан боғлайди. Унинг фикрига кўра, матриархат даврида ўзига жуфт топиш учун ёш йигитлар оталарини ўлдириб, ҳатто ўз оналарига ҳам уйланганлар. Вақт ўтиши билан ўғил ўз отасининг жонига қасд қилганидан виждони қийналиб, отасининг руҳи ундан қасос олишидан қўрқиб, унга ибодат қила бошлаган. Фрейд бу назарияни “эдип комплекси” деб атайди. Макс Мюллер (1823-1900) фикрига кўра, диннинг келиб чиқиши табиат ҳодисаларининг инсонга берган даҳшатидан келиб чиққан ва у “натурализм” дейилади. Натурализм, физикавий муҳитда учрайдиган қувват ва мавжудотларнинг идеаллаштирилиши, шахслаштирилиши ва илоҳийлаштирилиши демакдир. Ушбу фикрни илгари сурган Макс Мюллер ҳиндуизмнинг муқаддас китоби Ведаларга суянган. Ведалардаги худо номларининг табиат ҳодисалари билан алоқадор эканлиги фикрини ўртага ташлаган; мисол учун “Агни”нинг “олов”, “Дяус”нинг “кўк” (осмон) маъноларини билдиришини, бу сўздан французча “Dieu” (лотинча Deus), испанча “Dios” (Худо) сўзларининг келиб чиққанини маълум қилган. Мюллер деярли барча динларда худо номлари, аввал олов бўлиши билан бирга, табиат ҳодисаларини билдиришини; табиат кучларига ғайритабиий баҳо бериш мойиллигини уйғотганлиги ва тил ўзгаришлари натижасида динлардаги барча муқаддас тасаввур ва эътиқодларнинг юзага келганлигини билдирган. Мазкур мактаб тарафдорлари динларнинг юзага келиши ва шаклланиши анимизм, тотемизм, фетишизм ва шаманизм каби босқичларда юзага келганини таъкидлайди.
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling