2017 йил 6- апрелдаги 187-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” қарори - Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6-апрелдаги 187-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига мувофиқ узлуксиз таълим, хусусан умумий ўрта таълим мактабларининг таълим мазмуни янгиланди, ўқув дастурлари ва ўқув фанлари бўйича ДТС компетенцияли ёндошув асосида қайта ишланди.
- Мазкур компетенцияли ёндошув асосида шакллантирилган ДТС амалиётга жорий этиш
таълим-тарбия жараёнининг бошқа таркибий қисмлари: ўқитиш методлари, воситалари ва шаклларини инновация киритиш орқали модернизациялашни талаб этади. - Замон билан ҳамнафас педагогик фаолият юритаётган модератор ўқитувчилар юқорида қайд этилган талабларга монанд ҳолда ўқитишда интерфаол методлар, педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш бўйича дастлабки тажрибаларни эгалламоқда
Узлуксиз таълим тизими, хусусан, умумий ўрта таълим мактабларига жорий этилган компетенциявий ёндошув таълим-тарбия жараёнига қуйидаги: - Технологик инновациялар – компетенциявий ёндашувга асосланган таълим-тарбия жараёнига ахборот ва коммуникацион технологиялардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
- Педагогик инновациялар –таълим-тарбия жараёнини компетенциявий ёндашувга асосида мазмунан янгилаш, унинг бориши ва ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирувчи локал ва хусусий методик даражадаги технологиялардан фойдаланиш каби инновацияларни киритишни талаб этмоқда;
- Маълумки, юқорида қайд этилган инновациялар таълим-тарбия жараёнига мажмуа ҳолда жорий этилиши ўқитувчидан муайян методик билим, кўникма ва малакалар, шунингдек, педагогик компетентлик(лаёқат)ни талаб этади.
- Ўқитувчининг замонавий методик билим, кўникма ва малакаларни эгаллаши, шунингдек, педагогик компетентлик(лаёқат)нинг мавжудлиги унинг ўз педагогик фаолиятида баркамол шахсни вояга етказишни назарда тутишига асос бўлади.
- Ўқитувчининг педагогик фаолиятига мажмуали ёндошилмаганлиги оқибатида ўқитувчиларнинг касбий мотивациясининг пастлиги, ўз касбий-педагогик тайёргарлигини орттириш бўйича мақсадли изланиш олиб бормаслиги, таълим-тарбия жараёнини шаблон тарзида ташкил этилишига сабаб бўлмоқда.
- Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда ўқитувчиларнинг педагогик компетентлик (лаёқат) ига аниқлик киритиш зарурати вужудга келди.
- Педагогик компетентлик (лаёқат) – бу ўқитувчининг касбий-психологик хусусияти бўлиб, педагогик фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришда субъектив шарт-шароитдаги амалий-назарий ҳаракатини ифодаловчи сифатлар йиғиндиси саналади.
- Ўқитувчиларнинг компетенциялари икки гуруҳга ажратилади:
- Ўқитувчининг таянч компетенциялари;
- Ўқитувчининг хусусий компетенциялари;
- Ўқитувчининг таянч компетенциялари жадвал тарзида берилмоқда.
-
-
- Дидактик адабиётларда ўқитувчининг педагогик компетентлиги
- Ўқитувчининг таянч компетенциялари жадвал тарзида берилмоқда.
-
- Дидактик адабиётларда ўқитувчининг педагогик компетентлиги (лаёқати)нинг турлари ҳақидаги материаллар таҳлил этилди ва унга компетенциявий ёндашув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити талаблари эътиборга олинган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |