Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29- апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини


Download 467.48 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/59
Sana03.11.2023
Hajmi467.48 Kb.
#1743916
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   59
Bog'liq
105-13-192-Q 23

e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
20
ой жамиятининг табиий офатлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш
учун биринчи навбатда зарур бўлган товарлар омборлари ва захиралари
тизимларидан унинг розилиги билан фойдаланиш мумкин.
28. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари ФВБнинг ҳарбий,
ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув бўлинмалари, ФВДТ таркибига
бошқармалар, муассасалар ва ташкилотларнинг тегишли тузилмалари ҳамда
бўлинмаларининг кучлари ва воситалари билан амалга оширилади.
29. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доир ишларга раҳбарлик
қилиш:
локал фавқулодда вазиятларда – ҳудудида фавқулодда вазият рўй берган
ташкилотнинг раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан;
маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда – Фавқулодда вазиятлар
бошқармаси бошлиғи ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг хусусиятига
қараб, мазкур соҳада давлат бошқарувини амалга оширувчи бошқарма,
ташкилот раҳбари томонидан республика, шунингдек, Нукус шаҳар
ва туманлар ҳокимларининг қарори асосида;
Ўзбекистон Республикаси миқёсидаги ва трансчегаравий фавқулодда
вазиятларда – махсус ваколатли давлат органининг раҳбари ёки рўй берган
фавқулодда вазиятнинг хусусиятига қараб, мазкур соҳада давлат бошқарувини
амалга оширувчи вазирликнинг, давлат қўмитасининг ва идоранинг раҳбари
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
асосида амалга оширилади.
30. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ресурслар етарли
бўлмаган тақдирда, улар объект маъмурияти, ФВДТ функционал ва ҳудудий
қуйи тизимлари раҳбарларининг илтимосномасига биноан ФВДТнинг юқори
органлари захираларидан ажратилиши мумкин.
31. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш
бўйича дастурларни молиялаштириш, тармоқлар ва объектларнинг барқарор
фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳар бир даражада тегишли бюджетлар,
ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари маблағлари ҳисобидан
амалга оширилади.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тадбирларни маблағ
билан таъминлаш фавқулодда вазиятлар зоналарида жойлашган объектларнинг
маблағлари, шунингдек, республика, туманлар (шаҳар) маҳаллий бюджетлари
ҳамда ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари маблағлари ҳисобидан
амалга оширилади.



Download 467.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling