e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
19
йўл қўймасликка ва уларнинг бирламчи сабабларини бартараф этишга
доир ишларни, қутқарув ишларини ҳамда кечиктириб бўлмайдиган бошқа
ишларни амалга ошириш;
иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолият кўрсатишини, шунингдек,
жабрланган аҳолининг ҳаёт фаолияти шароитларини таъминлаш ишларини
ташкил этиш;
фавқулодда вазиятлар зоналарида атроф табиий муҳитнинг ҳолати,
авария объектларидаги ва уларга туташ ҳудудлардаги вазият юзасидан
мониторинг олиб бориш;
эвакуация қилинган аҳолини вақтинчалик жойлаштириш ва унинг
ҳаёт фаолиятини таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш
ҳамда аҳолининг вақтинча бандлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;
фавқулодда вазиятлар зоналарида эпидемияга қарши ва санитария-
гигиена тадбирларини бажариш;
биринчи навбатда инфратузилма объектларини тиклаш, ижтимоий
аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини йўлга қўйиш;
жабрланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш, жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш бўйича тадбирларни амалга
ошириш.
27. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун қуйидаги
маблағлардан фойдаланилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг захира
жамғармаси ва маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан;
идоравий молиявий ва моддий ресурсларнинг захираси – ФВДТ
функционал қуйи тизимларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари
ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий ва моддий
ресурслари захираси – республика маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан;
объектларнинг молиявий ва моддий ресурслари захираси –
ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
халқаро ташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим
Do'stlaringiz bilan baham: |