Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


Download 100.06 Kb.
bet12/18
Sana19.10.2023
Hajmi100.06 Kb.
#1710124
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
237 10.08.2015

Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ҳуқуқий муҳофаза қилинганлигини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсда шахсини белгиловчи ҳужжатларнинг, унинг ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини таъминлашга ҳуқуқларини тасдиқловчи бошқа зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисидаги, унинг қонунчиликка мувофиқ уй-жойга, бошқа шахслардан ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни йиғишни назарда тутади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг мулоқот ва дам олиш соҳасини баҳолаш унинг мулоқот ва дам олишга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсга ҳомийлик қилишни хоҳловчи шахсларни, шунингдек уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни аниқлаш тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Яшаш ҳолатини баҳолашнинг натижалари ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасида акс эттирилади. Комиссиянинг хулосаси унинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ва даволаш-профилактика муассасасининг муҳрлари билан ва тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади. Хулосанинг нусхаси ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсга яшаш ҳолатини баҳолаш тугалланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида берилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолашда қуйидаги ҳужжатлар йиғилади:
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг аризаси;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосаси;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс паспортининг нусхаси;
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун — ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган (ёки илгари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) шахслар тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган жойларда паспортга оид ишларни юритишга ваколатли ходим томонидан берилган маълумотнома.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни Шахсий рўйхатнинг «ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар» тоифасига киритиш учун унинг вояга етмаган болалари, шунингдек кекса ва ногиронлиги бўлган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган болалари, эри (хотини) ва ота-онаси мавжуд бўлган тақдирда ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
вояга етмаган шахслар учун — туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар паспортининг нусхаси, уларнинг ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг нусхалари, болалар, эр-хотин (эр-хотинлар), ота-оналар учун — ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосаси.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни Шахсий рўйхатнинг «ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар» тоифасига киритиш учун, у ўзгалар парваришига муҳтож бўлган вояга етмаганлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахс билан биргаликда яшаган тақдирда, ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
вояга етмаган шахслар учун — туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар паспортининг нусхаси, уларнинг ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг нусхаси, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун — ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосаси.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Яшаш ҳолатини баҳолаш тугаллангач тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғига ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг тўлдирилган шаклини, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасини, шунингдек ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларни қуйидагилар тўғрисида:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кексани ва ногиронлиги бўлган шахсни ёлғиз ёки ёлғиз яшайдиган деб эътироф этиш ва уни Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимлигига илтимоснома юбориш ҳақида;
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни рад этиш бўйича асосланган аризани рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш учун тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 100.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling