Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


VII. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни Шахсий рўйхатга киритиш


Download 100.06 Kb.
bet13/18
Sana19.10.2023
Hajmi100.06 Kb.
#1710124
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
237 10.08.2015

VII. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни Шахсий рўйхатга киритиш
(VII бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида илтимоснома тақдим этган тақдирда, яшаш ҳолатини баҳолаш тугаллангандан кейин уч иш куни мобайнида тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими туман (шаҳар) ҳокимлигига илтимосномани ва ушбу Низомнинг 34 — 36-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ушбу Низомнинг 34 — 36-бандларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқади ҳамда кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёхуд эътироф этишни рад этиш тўғрисида, шунингдек уни Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Шахсий рўйхат ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни «ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар» ҳамда «ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар»дан иборат бўлган икки тоифага ажратишни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилингандан кейин уч иш куни мобайнида тегишли ахборотни автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳамда Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ягона регистрига киритади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни Шахсий рўйхатдан чиқариш туман (шаҳар) ҳокими қарори билан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
а) ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс учун:
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни рад этиши тўғрисида тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига тақдим этиладиган ёзма аризаси бўйича;
интернат муассасасига жойлашганда;
бошқа яшаш жойига ўтганда (кекса ёки ногиронлиги бўлган шахснинг ҳужжатларини, унинг розилиги билан, кекса ёки ногиронлиги бўлган шахснинг янги яшаш жойидаги тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига берган ҳолда);
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ёки ногиронлиги бўлган шахс вафот этганда;
кекса ёки ногиронлиги бўлган шахсни Шахсий рўйхатга киритиш учун илгари тақдим этилган ҳужжатлардаги тегишли маълумотларга мувофиқ бўлмаган фактлар аниқланганда;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсга ҳомийлик белгиланганда, шунингдек суд томонидан кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш вазифалари унинг қариндошларига ва бошқа шахсларга юкланганда;
ёлғиз яшайдиган ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсдан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда;
б) ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронлиги бўлган шахс учун:
ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронлиги бўлган шахс билан бирга яшайдиган шахслар балоғат ёшига етганда;
ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронлиги бўлган шахс билан бирга яшайдиган шахслардан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс билан бирга яшайдиган илгари қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида бўлган шахслар озод қилинганда;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс билан бирга яшайдиган илгари узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар даволанишдан чиққанда;
в) ёлғиз кекса ёки ногиронлиги бўлган шахс учун:
ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг болалари балоғат ёшига етганда;
ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг болалари, эр-хотин (эр-хотинлардан) ва ота-оналаридан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия билан биргаликда ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқлангандан кейин уч кун мобайнида тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга хат тайёрлайди ва уларни ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни Шахсий рўйхатдан чиқариш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ушбу Низомнинг 43-бандида кўрсатилган хат тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида уларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)

Download 100.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling