Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
X. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда кўрсатиш
Download 100.06 Kb.
|
237 10.08.2015
X. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда кўрсатиш
Олдинги таҳрирга қаранг. 57. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамнинг уйда парвариш қилиш хизматларини ва соғломлаштиришга доир тадбирларни амалга ошириш бўйича шошилинч равишда хизмат кўрсатиш кекса ёки ногиронлиги бўлган шахснинг ўзига ўзи хизмат кўрсатиш қобилияти тўлиқ йўқолганлиги, шунингдек унга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган шахсларнинг йўқлиги сабабли унинг ҳаёти ва соғлиғи хавфли ҳолатда эканлиги аниқланган пайтдан бошлаб бир кеча-кундуз мобайнида ташкил этилади. Уйда парвариш қилиш ва соғломлаштириш тадбирлари бўйича шошилинч равишдаги хизматларни ташкил этиш учун тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими кекса ёки ногиронлиги бўлган шахсга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда амалга ошириш тўғрисида зудлик билан буйруқ чиқаради ҳамда уйда парвариш қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходимини белгилайди. Зарурият бўлганда, тегишли даволаш-профилактика муассасалари жалб этилади. (57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 58. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамнинг уйда парвариш қилиш хизматларини ва соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш бўйича шошилинч равишда хизмат кўрсатиш кекса ёки ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолаш амалга оширилгунгача ва у Шахсий рўйхатга киритилгунгача амалга оширилади ҳамда кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижаларини ва туман (шаҳар) ҳокимининг уни Шахсий рўйхатга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги қарорини ҳисобга олган ҳолда Шахсий рўйхатга тузатиш киритиш амалга оширилади. (58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 59. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда кўрсатиш билан бир вақтда кекса ёки ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолаш амалга оширилади ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури белгиланган тартибда ишлаб чиқилади. (59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 100.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling