Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


Download 100.06 Kb.
bet11/18
Sana19.10.2023
Hajmi100.06 Kb.
#1710124
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
237 10.08.2015

Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолаш тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими иштирокида, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан ўтказилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолаш қуйидагиларни назарда тутади:
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
соғлиғининг ҳолатини баҳолаш;
ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш;
уй-жой-маиший шароитларини баҳолаш;
ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари билан таъминланганлигини баҳолаш;
ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини баҳолаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг мулоқот ва дам олиш соҳасини баҳолаш.
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг соғлиғи ҳолатини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсдаги мавжуд касалликлар, унинг тиббий хизмат кўрсатишга эҳтиёжларининг қондирилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Амбулаторияда даволашда дори-дармонлар билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхатига мувофиқ дори-дармонлар билан бепул таъминланганликни назарда тутади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш унинг ўзгалар ёрдамига боғлиқлик даражасини белгилашни назарда тутади ҳамда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг 3-бўлимини тўлдирган ҳолда амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Уй-жой-маиший шароитларини баҳолаш уй-жойнинг хавфсизлиги тўғрисидаги, унинг санитария-гигиеник ҳолати, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг жисмоний имкониятларига мосланганлиги, шу жумладан марказлаштирилган сув, иссиқлик таъминотининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг қонунчиликка мувофиқ кафолатланадиган ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланганлигини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс томонидан имтиёзлар, нафақалар ва бошқа тўловлар олишга, протез-ортопедия буюмларини ва реабилитациянинг техник воситаларини олишга, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида дам олиш ва соғлиғини яхшилашга ҳамда бошқа ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини олишга бўлган ҳуқуқларининг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)

Download 100.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling