Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
VIII. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
Download 100.06 Kb.
|
237 10.08.2015
VIII. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг. 45. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс Шахсий рўйхатга киритилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ишлаб чиқилади. (45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 46. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг ҳар бири учун шахсий йиғмажилд очилади, унга ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг тўлдирилган шакли ҳамда ушбу Низомнинг 34 — 36-бандларида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади. (46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 47. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича ишлаб чиқилади. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади ҳамда тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс, шунингдек уни ишлаб чиқишда қатнашган барча шахслар томонидан имзоланади. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг хоҳишига кўра ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури имзолашдан олдин унга ўқиб эшиттирилади, бунда ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурида тегишли ёзув қайд этилади. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг асл нусхаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимида сақланади, унинг нусхаси эса ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсга берилади. (47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 48. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни соғломлаштириш, уни уйида парвариш қилишни таъминлаш, унинг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш, уни ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш, унинг мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш, унга ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни жалб этиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади. (48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 49. Соғломлаштириш бўйича тадбирлар даволаш-профилактика муассасасининг ходими томонидан тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими билан биргаликда белгиланади ва у диспансеризациялашни, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришни, зарурият бўлганда — ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ўз ичига олади. (49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 50. Уйда парвариш қилиш бўйича тадбирлар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими томонидан ўзгалар парваришига муҳтожлик тўғрисидаги хулосага мувофиқ белгиланади ва маиший хизмат кўрсатишни, овқат тайёрлашда ва супуриш-йиғиштириш ишларида, гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашишни ўз ичига олади. Уйда парвариш қилиш хизматлари кўрсатиш тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс Шахсий рўйхатга киритилгандан кейин уч иш куни мобайнида ташкил этилади. Шахсий рўйхатга киритилган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар биргаликда яшаган тақдирда уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимнинг улар ҳузурига боришининг частотаси ва давомийлиги ушбу кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан бирининг ўзгалар парваришига боғлиқлигининг энг юқори даражаси бўйича белгиланади. Улардан ҳар бири учун бориш кунлари ва соатлари сони жамланмайди. Ўзгалар ёрдамига юқори даражада ёки тўлиқ боғлиқ бўлинганда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсга интернат муассасасида хона таклиф этилади, у ерда у кеча-кундуз парвариш қилиш ва тиббий кузатиш билан таъминланади, ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронлиги бўлган шахсга — кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг дам олишини ташкил этиш бўйича давлатга қарашли бўлмаган пансионатларда ушбу ишлар пулли асосда амалга оширилади. (50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 51. Уй-жой-маиший шароитларни яхшилашга доир тадбирлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими билан биргаликда белгиланади ва кекса ёки ногиронлиги бўлган шахс турар жойининг хавфсизлиги мониторингини, таъмирлаш ишларини бажаришда ижтимоий ходимнинг мажбурий тартибдаги иштирокида сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этиш учун коммунал хизматлар мутахассисларини чақириш бўйича хизматларни ўз ичига олади. (51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 52. Ижтимоий муҳофаза қилиш чораларига доир тадбирлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими билан биргаликда белгиланади ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминлашни, зарурият бўлганда, нафақалар ва моддий ёрдам олишда кўмаклашишни ўз ичига олади. (52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/563/0889-сон) Ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлаш тадбирлари ички ишлар органларининг профилактика бўйича инспекторининг мажбурий иштирокида, тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими билан биргаликда ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг «Ҳуқуқий муҳофаза қилиш чоралари» бўлимида акс эттирилади. Ушбу тадбирлар ҳужжатларни тиклашда, алиментларга, мол-мулкка, шу жумладан уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилашда кўмаклашишни ўз ичига олади. (52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 53. Мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш, ҳомийлик қилишни хоҳловчи, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни жалб этиш бўйича тадбирлар қариндошлар, дўстлар ва танишлар, меҳнат жамоалари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашишни, шунингдек ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мулоқот ва дам олиш марказларига боришни ташкил этиш тадбирларини ўз ичига олади. Зарурият бўлганда кекса ёки ногиронлиги бўлган шахсга уларга ҳомийликни белгилашда кўмаклашилади. (53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Download 100.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling