Ўзбекистон Республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари


Аудитор ва мижозларнинг ўзаро муносабатлари. Аудиторнинг этикаси


Download 227 Kb.
bet11/12
Sana02.03.2023
Hajmi227 Kb.
#1243435
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Аудит

2. Аудитор ва мижозларнинг ўзаро муносабатлари. Аудиторнинг этикаси.
Профессионал аудиторларнинг мажбурий сифатларидан бири бу жамият олдидаги маъсулиятини тан олишдир. Шунинг учун аудиторлар аудиторлик хизматни курсатишда мижоз билан ўзаро муносабатларини аниқловчи этик ва профессионал меъёрларни ишлаб чикиш ва уларга катъий риоя килишни зарур деб хисоблайдилар.
Аудитнинг мустакиллиги, халоллиги ва объективлиги.
Аудиторларнинг мустакиллиги аудитор томонидан текшираётган корхона бўйича хеч кандай молиявий ёки мулкий кизикиши булмаслиги; аудитор ўзи эгаларидан бири бўлган корхонани ёки рахбарларидан бири билан кариндошлик алокаси бўлганда корхонани текшира олмайди. Аудитор ўз хулосасини мустакиллиги ва объективлигига хеч кандай иккиланиш тугилишига йул куймаслиги керак.
Ахборотнинг махфийлиги (конфиденциаллиги).
Аудитор ўз текшируви ёки бошқа аудиторлик хизматини курсатиш жараёнида туплаган ахборотларидан мижозни ёзма розилигисиз ёки суднинг карорисиз фойдаланилмаслиги ёки учинчи шахсларга бериш мумкин эмас.
Мижоз тўғрисидаги ахборотни ошкор килиш ёки таркатиш унга хеч кандай моддий ёки бошқа зарар етказмаса ҳам махфийлик принципига риоя килиш керак.
Аудиторнинг профессионаллиги ва инсофлилиги.
Аудитор зарур профессионал малакасига эга булиши керак, меъёрий хужжатлар талабларига жавоб бериши керак. Текширувга бошқа аудиторларнинг ёки ёрдамчи ходим жалб килганда, аудитор уларнинг профессионал тайёргарлигига ишонч хосил килиш керак, ҳамда уларнинг иши сифатини назоарт килиш керак. Аудитор ўзини малакаси етарли деб, хисобламаган сахоларда мижозга хизмат курсатмаслиги керак.
Мижоз билан ишлаганда аудитор ўзини билимини ва тажрибасини тўлиқ ишлатиши, ҳамда бухгалтерия хисоби ва соликка тортиш сахосидаги охирги ўзгаришларни билиши керак.
Аудиторларнинг маъсулияти.
Молиявий хисоботлар бўйича ва аудиторлик хулосаси бўйича маъсулиятни ажратиш зарур. Аудитор текшираётган корхонанинг молиявий хисоботлари тўғрисидаги ўз хулосаси учун маъсулиятга эга. Хисоботларнинг мазмуни учун эса, текшираётган корхонанинг рахбарлари маъсулиятга эга.
Аудиторларнинг этикаси.
Аудитор профессионал мажбуриятларини бажараётганда куйидаги коида ва талабларга риоя килиши керак:
* - умумий ахлок органлари;
* - аудиторлик андозалари талаблари;
* - конун томонидан белгиланган талаблар;
* -фирманинг ички аудиторлик андозалари талаблари.

Download 227 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling