Ўзбекистон Республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари


Аудит текширувини тайёрлаш ва режалаштириш


Download 227 Kb.
bet8/12
Sana02.03.2023
Hajmi227 Kb.
#1243435
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Аудит

2. Аудит текширувини тайёрлаш ва режалаштириш.
Аудиторлик текшируви муваффақиятсизлик хатарини камайтириш учун аудиторлар ва аудиторлик фирмалари ўз имкониятидан келиб чикиб мижозни ишончли бахолаш критериясига эга булиши керак. Мижозни муваффхақиятсиз танлаш эса мухим молиявий ва маънавий йўқотишларга олиб келиши ҳамда фирмани ва аудиторнинг обрусига зиён етказиши мумкин.
Аудиторлик фирмалари мижозларни танлашдаги асосий боскичлар куйидагилардан иборат:
* -тармок ҳарактерини бахолаш;
* -аудиторлик текшируви максадини аниқлаш;
* -рахбарларнинг хусусиятларини ойдинлаштириш;
* -аудитнинг сермехнатлилигини ва кийинлигини олдиндан бахолаш;
* -аудит натижалари тўғрисидаги олдинги аудитор хулосаларини шархлари билан танишиши;
* -мижознинг солик органлари, банклар, ҳамкорлар, акционерлар билан ўзаро муносабатлари ҳарактери ва муаммоларни аниқлаш;
* -тавсиялар олиш (бошқа ташкилотлардан, мутахассислардан);
* -хисоботни аналитик текшириш;
* -мижознинг бухгалтерия хисоби ва хисоботларнинг холати, ҳамда жорий ва келгуси давр муаммолари билан дастлабки танишуви;
* -аудиторлик фирмаси ёки аудиторнинг иш бажариш бўйича ўз кобилиятининг зарур ходимлари мавжудлиги ва мижоз тармогини билиши нуктаи назаридан бахолаш лозим.
Аудиторлик текшируви жараёнида мижоз ва аудиторнинг ўзаро муносабити бўйича куйидаги типларга булинади:
расмий: бу типдаги мижозлар аудитор билан якин алокалар урнатмайдилар ва аудиторлик текширувини иложи борича тезрок ўтказишни талаб киладилар. Бундай холларда аудитордан аудиторлик хулосасини (мижоз учун кам вақт ва моддий ҳаражатлар билан) тайёрлаш ва бериш талаб этилади;
норасмий: бу типдаги мижозлар аудиторлар билан якин алока урнатади ва унинг ёрдамига ишонади. Бундай холларда эса ташки аудитор ўзини асосий ишини бажариб, ўзини мустакиллигини саклаган холда бир катор хизматлар курсатади, яъни маслахатлар, тахлил, амалий ёрдам курсатиш ва хоказо.
Мижоз ва аудитор уртасидаги ўзаро тушунишни белгиловчи кушимча хужжат - бу аудитор ўз мижозига юборувчи аудит ўтказишга розилик хати.
Хатнинг асосий мазмуни куйидагилардан иборат:
 аудитор объектини таърифлаш (бухгалтерия хисоби ва молиявий хисоботлар) ва уларнинг хажмларини аниқлаш (текширувни мазмуни ва муддати);
 курсатилган маълумотларнинг аниқлиги учун мижознинг мажбурияти;
 меъёрий хужжатларга асосланган холда аудит чегараларини аниқлаш;
 хулоса тури, хисобдаги мухим камчиликлар ва хатолар таваккалчилигини ички назорат тизимини мукаммал эмаслиги сабабли аниқлаш;
 аудитда утганиладиган ҳамма синтетик ва аналитик хисоб ёзувларига ҳамда барча хужжатлардан эркин фойдаланиш
 аудиторнинг тижорат сирини саклаш бўйича маъсулияти.
Аудит ўтказиш бўйича шартнома тадбиркорлик жамиятида кулланиладиган шартномалар каби мижоз ва аудиторнинг ўзаро муносабатини аниқлаш расмий хужжатдир. Аммо бу шартномани бошқалардан фарки шундан иборатки, унда учинчи шахсларнинг кизикишини ҳам эътиборга олишади. Аудит ўтказиш бўйича шартнома канчалик аниқ тузилган булса, мижоз ва аудитор уртасидаги ўзаро муносабат шунчалик карама-каршиликсиз булади.
Корхона хақидаги ахборотнинг асосий манбалари:
* -бошқарув ходимлари билан мухокамалар, юкори рахбарлар ва ижрочи ходимлар билан учрашувлар, яъни хисоб юргизиш билан бевосита банд булмаган ходимлар билан сухбатлар ахборотни биринчи кун олиш имконини беради;
* -асосий булимларни, ишлаб чиқариш бирлигини, омборни куриш, бу ўз навбатида активларни саклаш ва ишлаб чиқариш шароитлари тўғрисида тасаввур килиш имкониятини яратади;
* -ички ва ташки хисоботлар.
Ташки омилларга макроиктисодиёт ва тармок омиллари киради.
Макроиктисодий омиллар:
 асосий фаолият (усиш, пасайиш), халкаро савдо, тариф тусиклари, соликка тортишдаги ўзгаришлар, чет эл бозорларига богликлик, валюта курсини тебраниши, ташки назорат тизими, давлат сиёсатини ўзгариши, фоиз ставкаларини корхона баркарорлигига таъсири, истеъмолчи ликвидлигига таъсир курсатувчи иктисодий омиллар, кимматли когозлар индексини ўзгариши ва мулкчилик бозорини ривожланиши.
Тармок омиллари:
 тартибга солиш мухити (янги ёки кутилаётган конунчилик далолатномалари, масалан бахолар устидан ёки атроф мухитни ифлосланиши назорати);
 иктисодий шароитлар (тармокни кискартириши ёки кенгайиши, юкори таваккалчиликли тармокларни вужудга келиши, жиддий бахо ракобати, фаолият ўзлуксизлиги ва мавсумийлиги);
 мехнат (мехнат муаммолари, оддий булмаган мехнат сиёсати, тармок буйлаб ишсизлик,
тармок бўйича иш хақи даражаси, маълум касб ходимлари етишмаслиги, малакаси).
Мижоз фаолиятига таъсир курсатувчи ишлаб чиқариш омиллари куйидаги гурухларга булинади:
умумий масалалар:
 корхона тарихи, бизнес таркиби, ишлаб чиқариш фаолияти турлари, бизнеснинг тезда кенгайиши, мавжуд ва эхтимоли бор келишмовчиликлар, корхона рахбариятининг ўз корхонаси ва тармок хақидаги фикри, рахбариятнинг ривожланиш натижалари ва тенденциялари хақидаги фикри, рахбариятнинг асосий юмушлари, аудит ўтказишдан кутишлари.
Мулкчилик:
 мижоз мулкининг хусусиятлари, мижоз акцияларининг курси, мижоз акциялари билан одатдаги булмаган савдо операциялари.
Фаолиятнинг асосий стратегияси:
 режадаги ёки мулжалдаги ҳаридлар, ишлаб чиқаришдаги кутилаётган ўзгаришлар, капитал куйилмалар, режадаги бозорни кенгайтириш, соликларни режалаштириш.
Директорлар кенгаши ва юкори бошқарув ходимлари:
 бошқарув хизматининг мустакиллик даражаси, кенгаш мажлисларини ўтказиш тезлиги, ижрочиларнинг ноконуний ҳаракатларни амалга оширишига мажбур килиш, бошқарув ходимларнинг иш хақига таъсир килувчи омиллар.
Операциялар:
 Мижоз махсулоти ва хизматидан асосий фойдаланувчилар, махсулот ишлаб чиқариш боскичлари ва усуллари ҳамда у билан боглик бўлган таваккалчиликлар, ишлаб чиқариш кувватларини ҳарактери ва жойлашиши, марказлаштирилмаган жараёнларни марказий аппарат томонидан назорат даражаси, ишлаб чиқариш таннархи омиллари, мол етказиб берувчилардан карз олиш имконияти, мол етказиб берувчиларнинг тобелиги, ишлаб чиқариш куввати, ишлаб чиқаришнинг техник муаммолари, ишлаб чиқариш ўзлуксизлигининг давомийлиги ва эгилувчанлиги.
Молия:
 пул маблаглари окимларининг давомийлиги, инвестиция сиёсати ва процедуралари, фойда даражаси, асосий банк операциялари, лизингдан фойдаланиш, кафолатлар (гарантиялар) ва бошқа тўловлар,бошқа мажбуриятлар.
Маркетинг:
 асосий ҳаридорлар ва бозорлар, маълум ҳаридорларга суяниш, лойхалар ва операциялар, ҳаридорларнинг молиявий холати, мухим рхақиблар ва мижознинг бозордаги холати, бозорнинг стабиллиги ва мавсумий тенденциялар, махсулотнинг бўзилиши,иккиланувчи имкониятларга эга бўлган янги махсулот тури, ҳаридорларни баъзиларини афзал куриш, реклама ва унинг самарадорлиги,маркетинг натижалари даражаси.
Ходимлар:
 асосий ходимларнинг малакаси, тажрибаси, хизматчиларни ишга кабул килиш ва уларни усиш сиёсати, хизматчиларнинг иш хақи ва мукофотлари, фойдани таксимлаш, ходимга нисбатан бошқарув режалари, кадрларни тез-тез ўзгариши.
Аудитор куйидаги масалалар ечимини топиши мумкин:
* -олинган фойдани таксимланиши;
* -эълон килинган дивидендлар;
* -ютуклар тўлаш;
* -имзо куйилган контрактлар ва келишувлар;
* -мулк ҳарид килиш
* -муддатли карзлар, кафолатлар ( гарантиялар) берилиши;
* -имзо куйиш хукукига эга бўлган шахслар.
Аудиторлик текшируви стратегия режа куринишига эга булиши ва аудитор томонидан ёзма холда тайёрланиши керак. Бу режанинг максади куйидагилардан иборат:
* зарур тестларнинг хажмини ва типини дастлаб аниқлаш;
* уларни ўтказиш бўйича бахолаш;
* текширувни бошлашдан олдин мижоз билан ҳамма саволлар бўйича ўзаро келишиши;
* аудит ўтказишда асосланган далилларга эга булиш лозим.
Аудит режаси куйидаги боскичларни ўз ичига олади:
* дастлабки режалаштириш;
* корхона тармогида умумий ахборотни туплаш;
* материалларни бахолаш;
* аудиторлик таваккалчиликни бахолаш;
* ички назорат тизимини бахолаш.
Аудиторлик текширувининг самарадорлиги уни режалаштириш боскичида бахоланиши зарур.
Ички назорат тизимини (ИНТ) бахолаш аудит масштабини бахолаш ва режалаштириш учун зарур. Аниқ ташкил килинган ички назорат тизими ички ва ташки аудит ўтказишда аудиторлик хатарини камайтиради. Агарда ИНТ аудитор томонидан самарали деб бахоланса, текширув хажмини камайиши ёки баъзи холларда умуман утказмаслик имконини беради.
Ички назорат тизими куйидагиларнинг мавжуд булишини талаб этади:
1. Маълум хукук ва мажбуриятларга эга бўлган компетент (омилкор) ва ишончли ходим.
Бу ИНТнинг энг мухим элементидир. Агарда ходим маълум талабларга жавоб бермаса, бутун тизим самарасиз булади. Шунинг учун аудитор ўз мулохазасини субъективлигига карамасдан, ходимларни омилкор ва халоллигини аниқлаши зарур.
2. Маълум мажбуриятларнинг таксимланиши хиёнат ва угриликларнинг олдини олиш учун мажбуриятлар куйидагича таксимланиши керак:
 активларни саклаш ва уларнинг хисоби бўйича;
 битимларни амалга ошириш бўйича;
 хисоб бўйича, яъни агарда бир киши ҳамма хисоб вазифаларини бажарса, (операцияларни қайд килишдан бошлаб, то баланс тўзишгача) хатоликлар йул куйиш эхтимоли ортади.
3. Операцияларни амалга оширишда зарур процедураларга риоя килиш. Операцияларни амалга оширишда ижрочиларнинг маълум карорлари барча шаклдаги талабларни, ҳамда операцияларнинг хисоби бўйича талабларни бажариши керак.
4. хужжатларни саклаш бўйича назорат. Барча хужжатлардаги ёзувлар куйидаги талабларга жавоб бериши керак:
 кидиришни енгиллаштириш учун кетма-кет рақамланиши;
 операциялар амалга оширилган вақтда ёки дархол ундан кейин тузилиши;
 етарли содда ва аниқ тузилиши.
5. Активлар ва хужжатлар устидан хақикатдаги назорат. Моддий жавобгар шахслар томонидан моддий активларни ва хужжатларнинг хақикатда текширишни математик равишда амалга ошириш;
6. Мажбуриятларни бажарилишини мустакил текшириш. Бу ички аудитнинг функцияларидан биридир.
Ички назорат тизимини яратиш бир канча максадларни кўзда тутади.
1. маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;
2. активлар ва ёзувларни саклаш;
3. ИНТ конуний хужжатларга ва меъёрларга мос келишини таъминлаш;
4. аудит ўтказиш ҳаракатларини кискартириш.
Халкаро аудиторлик амалиётида аудиторлик текширувига у ёки бу саходаги экспертлар таклиф килинадилар. Экспертлар бу бухгалтерия хисоби ва аудитдан фаркли уларок бўлган сахоларда билим ва тажрибага эга бўлган мутахассис. Экспертлар куйидаги саволлар бўйича ўз фикрини билдириши мумкин:
* -асосий воситаларни бахолаш;
* -ўзок муддатли контрактлар бўйича ишларни бахолаш;
* -товар моддий қийматликларнинг сони ва таркибини бахолаш;
* -фойдали казилма захираларини геологик аниқлаш ва уларни ҳарактеристикаси;
* -битилган шартномалар, юридик маслахатлар ва суд жараёнлари ва бошқалар. Аудиторлик текширувига эксперт сифатида мулкни бахоловчи, юрист, геолог, инженер каби жисмоний ва юридик шахслар таклиф килиниши мумкин. Эксперт унинг малакасини курсатувчи диплом ёки лицензияга эга булиши керак. У мижоз билан хеч кандай кариндошлик ёки молиявий муносабатларга эга булиши мумкин эмас. Текширувга экспертларни жалб этиш аудиторнинг аудиторлик хулосаси учун маъсулиятни камайтиради.

Download 227 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling