Ўзбекистон Республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари


Аудиторлик андозаларининг аҳамияти ва максадлари


Download 227 Kb.
bet12/12
Sana02.03.2023
Hajmi227 Kb.
#1243435
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Аудит

3. Аудиторлик андозаларининг аҳамияти ва максадлари.
Аудиторлик андозалари аудитнинг сифати ва ишончлилиги меъёрий талабларини аниқловчи асосий умумий талабларни шакллантиради. Бу коидаларга риоя килиш аудиторлик текшируви натижаларини кафолатини таъминлайди. Иктисодий шароити ўзгариши билан молиявий хисоботлардан фойдаланувчи эхтиёжини максимал кондириши учун аудиторлик андозаларини вақти-вақти билан қайта куриб чикишга тўғри келади.
Аудиторлик андозалари судда аудит сифатининг далили булиб хизмат килади ва аудиторнинг жавобгарлик даражасини аниқлайди.
Андозалар аудит ўтказишга умумий ёндошишни, аудиторлик текшируви масштабини, аудиторлик хисоботлари турларини, усуллари масалаларини, шунингдек аудит ўтказиш шароитларидан катъий назар аудиторлар риоя килиш керак бўлган асосий тамойилларни аниқлайди. Аудитор ўз амалиётида андозаларга амал килмаган хужалик юритувчи субъектларга буни тушунтириб беришга тайёр булиши керак.
Аудиторлик андозаларинг аҳамияти куйидагилардан иборат:
 аудиторлик текширувининг юкори сифатини таъминлайди;
 аудиторлик амалиётига янги илмий ютукларни жорий килишга кумаклашади;
 фойдаланувчиларга аудиторлик текшируви жараёнини тушунишга ёрдам беради;
 касбнинг ижтимоий имиджини яратади;
 давлат томонидан назоратни бартараф килади;
 аудиторга мижоз билан сухбат олиб боришга ёрдам беради;
 аудиторлик жараёнининг алохида элементлари алокасини таъминлайди.

Трансмил корпорацияларининг ривожланиши, интеграцияси ва аудиторлик фирмаларини


йирик халкаро гурухларга айланиши билан халкаро масштабда аудитни унификациялаш зарурияти тугилди. Аудит сахосидаги муаммолар бутун дунёда бир хилдир, шунинг учун бирон- бир мамлакатнинг аудит ташкилотлари аудит тўғрисидаги кейинги муаммони ечишда бошқа ташкилотлар муаммоларни кандай бажарганликларини урганадилар.
Профессионал талабларни ишлаб чикиш билан халкаро микёсда бир канча ташкилотлар шугулланади, шулар жумласига 1977 йилда вужудга келган халкаро бухгалтерлар федерацияси (International Federation of Accountants - IFAC) ҳам киради. Бу ташкилот доирасида аудиторлик андозалари билан аудиторлик амалиёти бўйича халкаро комитет (International Auditing Practicfies Commitee - IAPC) шугулланади. Бу комитет томонидан чикарилган аудит ўтказишнинг халкаро андозалари (International Auditing Guidelines - IAG) икки максадни кўзлайди, яъни профессионализм умумжахон даражасидан паст бўлган мамлакатларда профессионализмни оширишга ёрдам бериш ҳамда халкаро масштабда иложи борича аудитни унификациялаш.
Аудит фаолиятини юритишнинг халкаро андозалари билан бир каторда миллий андозалар ҳам ишлаб чиқариши ва амалда кулланиши мумкин. Баъзи бир мамлакатларда (масалан Австралия, Бразилия, Индия, Голландия) халкаро стандартлар асосида миллий стандартлар ишлаб чикилмокда. Миллий стандартларни ишлаб чикмаслик карор килинган мамлакатларда эса (масалан Кипр, Малайзия, Нигерия, Фиджи, Шри-Ланка) халкаро стандартлардан миллий стандарт сифатида кулланилади. Канада, Великобритания, Ирланди, США каби ривожланган мамлакатларда аудит халкаро стандартлар профессионал штатлар томонидан эътиборга олинади.
IAG 1. Молиявий хисоботларни текширишнинг максади ва хажми.
IAG 2. Аудит ўтказиш учун розилик хати.
IAG 3. Аудит ўтказишнинг асосий принциплари.
IAG 4. Режалаштириш.
IAG 5. Бошқа аудиторлар иши натижаларидан фойдаланиш.
IAG 6. Аудит ўтказиш муносабати билан кулланиладиган бухгалтерия хисоби тизимини ва мувофик ички назорат воситаларини урганиш ва бахолаш.
IAG 7. Аудит сифатини назорати.
IAG 8. Аудит маълумотлари.
IAG 9. хужжатлаштириш.
IAG 10.Ички аудит иши натижаларидан фойдаланиш.
IAG 11.Ёлгон ва хато.
IAG 12.Аналитик текширув.
IAG 13. Молиявий хисоботлар бўйича аудитор хулосаси.
IAG 14. Текширилган молиявий хисобот хужжатлардаги бошқа ахборот.
IAG 15. Маълумотларни электрон қайта ишлаш шароитида аудит ўтказиш.
IAG 16. Аудитнинг компьютер усуллари.
IAG 17. Кизикиши бор томонлар.
IAG 18. Эксперт ишидан фойдаланиш.
IAG 19. Аудитор танлови.
IAG 20. Маълумотларни қайта ишлашда хисоб-китоб тизимини куллаш ички назорат воситаларини урганишда ва бахолашга таъсири.
IAG 21. Аудиторлик хулосасига сана куйиш.Балансга кул куйилгандан кейинги ходисалар. Молиявий хисоботлар нашр килинганидан кейин аниқланган далиллар.
IAG 22. Рахбарнинг тушунтиришлари.
IAG 23. Ҳаракатдаги корхона.
IAG 24. Аудиторнинг махсус хисоботлари.
IAG 25. Мавжудлик ва аудиторлик таваккалчилиги.
IAG 26. Аудитда бахолаш хисоб-китоби.
IAG 27. Перспектив молиявий ахборотни урганиш.
IAG 28. Молиявий хисоботларни текширишда аудиторнинг бошлангич колдиклар учун маъсулияти.
IAG 29. Хусусий ва назорат таваккалчилиги ва уларни мустакил жараёнларга таъсирини бахолаш.
Аудитнинг ички андозалари шу аудиторлик фирмаларида аудиторлик текшируви умумягона ёндошишни таъминлайди.
Хулоса
Аудиторлик текшируви усули- иктисодий назария фпнининг абстракциялаш усулидан фойдаланиб, аудиторлик мезонларининг асосий тамойилларини билиш оркали тахлил клинади. Аудиторлик текшируви натижалари - бу аудиторнинг хисоботлари ва якуний хулосасидир.
Адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда кабул килинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида" ги конуни.
2. Мусаев Х.Н. “Аудит”, Тошкент. “Молия” 2003 й. Дарслик.
3. В.И.Рябкина. “Аудит страховых компаний”, “Фининформ”, 1999 й.
4. Н.Санаев, «Аудит» фани буйича Амалий машгулотлар туплами. Т.,«Шарк» 2001.Ук кулланма.
5. “Бозор, пул ва кредит”, “Экономическое обозрение” ва бошқа газета журналлар.
6. Интернет тармоғининг иқтисодий сайдлари
htt://flag.nm.ru/uzbekistan. html
htt://www.uz/index_4. htm
Download 227 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling