Ўзбекистон Республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари
Аудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш
Download 227 Kb.
|
Аудит
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 1. Аудит текшируви усули ва услубиятлари
Аудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш.
1. Аудит текшируви усули ва услубиятлари 2. Аудит текширувини тайёрлаш ва режалаштириш. 3. Аудиторлик дастури. Товламачилик ва хато. Таянч иборалар Абстракциялаш, танлаб, суров, тахлил, комплекс, кўзатув, умумийлик, келишув, мажбуриятлар, дастур, сифат, бахолаш, максад, рахбар, тавсиялар, хисобот, ходим, халолик, махфий, инсоф, маълумот, расмий, норасмий, якинлик, арифметик хисоб, активлар, хисоб рақамидаги колдиклари, сухбат, аналитик жараёнлар. 1. Аудит текшируви усули ва услубиятлари Аудит фани предметини урганиш усуллари мавжуд иктисодий назария фанининг абстракциялаш усулидан файдаланиш асосида урганилади.Абстракциялаш- фикр, мулохазани мавхумлаштириш деган маънони англатади. Аудит фанини урганишнинг ўзига хос усуллари мавжуд. Фаннинг предметини урганишда аудит усуллари ва аудиторлик мезонларини билиш мухимдир. Бунда аудитнинг максади ҳамда аудитор мезонларининг асосий тамойилларини билиш лозим. Жумладан, - мажбуриятларнинг умумийлиги (аудитор ва мижоз учун); * -молиявий хисоботларнинг умумийлиги; * -жараёнларнинг бир-бири билан келишуви; * -молиявий хисоботларни йигиш ва улар юзасидан мажбуриятлар олиш; * -аудитнинг технологиясини билиш яъни аудиторлик дастури; * -аудиторлик танлови; * -ишнинг сифати; * -хақикий текшириш усуллари; * -исботлаш, хужжат асосида текшириш; * -кўзатиш, суровнома, мутахасислар текширувидан фойдаланиш усулларидир. Текширув хатоларни урганиш ва аудиторлик хулосасини ёзиш билан тугалланади. Аудиторлик фирмаларини ташкил этиш ихтиёрий булиб, тегишли хукук идораларидан Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг бошқармалари томонидан лицензия олиш билан ўз фаолиятини бошқаради ва юридик шахс хисобланади. Корхоналарда аудит ўтказиш жараёнлари. Тахлилий жараён аудитнинг мухим бир услубиятларидан булиб, у куйидаги тартибда иш олиб боришни таказо килади ва улар куйидагича: * -максадни белгилаш; * -текстни режалаштириш; * -текстни ўтказиш; * -натижани тахлил этиш ва хулоса. Куйидагилар умумлаштирувчи коэффицентлар хисобланади: * -молиявий сарфларни коплаш; * -киска муддатли карзларни тугатиш коэффиценти; * -абсолют микдорларда маблагларни коплаш. Аудиторлик текширувини ўтказишнинг асосий усулларига куйидагиларни киритиш мумкин: * -хақикий текшириш; * -текшириш якунларини хужжатлар билан тасдиклаш; * -кўзатиш, суров; * -механиқ жихатдан аниқланган текшириш; * -махсус текшириш; * -юзлаштирилиб текшириш. Аудиторлик текширувини ўтказишда ташкилий жихатдан ҳам усуллар булиши мумкин, булар куйидагилар: * -аралаш текшириш; * -танлаб текшириш; * -аналитик текшириш; Аудитор корхонани текширувдан утказганда унинг фаолиятини бахолайди. Бахолашда куйидаги саволларга жавоб бериши зарур. * -корхонанинг молиявий ахволи кай холатдалиги; * -банкротлик холатини аниқлаш; * -банкротлик холати юз берса, ундан чикиш имконияти мавжудлиги; * -маслахатларни аудиторлик хулосасида кандай акс эттириш мумкинлигига эътибор каратилади. Аудитор фаолияти турт фазани ўз ичига олади: * -аудиторнинг ёндошув йуналиши; * -хужалик жараёнларини назорат килишни текшириш; * -баланс моддаларини текшириш; * -аудитнинг тугалланиши ва хулоса ёзиш. Download 227 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling