Ўзбекистон Республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари


Аудитор этикаси ва натижаларини расмийтирилиши


Download 227 Kb.
bet10/12
Sana02.03.2023
Hajmi227 Kb.
#1243435
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Аудит

Аудитор этикаси ва натижаларини расмийтирилиши


1. Аудитнинг якунланиши ва аудититорлик хулосаси
2. Аудитор ва мижознинг ўзаро алокаси. Аудиторнинг этикаси.
3. Аудиторлик андозалари аҳамияти ва максадлари.
Таянч иборалар
Абстракциялаш, танлаб, суров, тахлил, комплекс, кўзатув, умумийлик, келишув,мажбуриятлар, дастур, сифат, бахолаш, максад, рахбар, тавсиялар, хисобот, ходим, халолик, махфий, инсоф, маълумот, расмий, норасмий, якинлик, арифметик хисоб, активлар, хисоб рақамидаги колдиклари, сухбат, аналитик жараёнлар.
1. Аудитнинг якунланиши ва аудититорлик хулосаси .
Аудиторлик хулосаси корхона молиявий хисоботларининг хақикийлиги ва объективлиги хақидаги мустакил гувохнома. Аудитор аудиторлик текшируви натижалари бўйича хисобот ва аудиторлик хулосасини тўзади. Аудиторлик хисоботи уч кисмдан иборат:
 кириш,
 аналитик
 якуний.
Кириш қисми - ўз ичига аудиторлик фирмасининг барча реквизитларини олади.
Аналитик кисмда текширилган молиявий ахборотни ва аудитни ифодалайди.
Аудиторлик хулосасининг куйидаги турлари мавжуд:
1) Ижобий аудиторлик хулосаси корхонанинг молиявий хисоботи унинг молиявий холатини акс этирган холда берилади. Ижобий аудиторлик хулосасини аудитор куйидаги холларда беради:
 молиявий хисобот бухгалтерия хисобининг аниқ ва объектив маълумотлари асосида виждонан тайёрланганда;
 бухгалтерия хисоби белгиланган тамойиллар ва талабларга мос келганда, ҳамда корхонанинг хисоб сиёсати тўғри танланганда;
 соликлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ туланганда;
 ички назорат хужалик операцияларининг самарадорлигини ва максадга мувофиклигини тасдиклаганда.
2) Шартли ижобий аудиторлик хулосаси молиявий муносабатларнинг хаклиги шартли тасдиклаганда берилади. Аудитор баъзи бир масалада норози бўлганда берилади. Унинг норозилигига куйидагилар сабаб булиши мумкин:
 корхона рахбари билан хужалик фаолиятини баъзи далиллари ва молиявий хисоботнинг курсаткичлари билан фикрининг ажралиши;
 хисоб сиёсатидаги бахолаш усули бўйича, эскириш микдорини тўғри хисобланганлиги бўйича;
 хисоб варакаларининг ўзаро богликлиги хужалик амалиётларини иктисодий ва хукукий мазмунга мос келмаганда;
 конунчилик ва бошқа меъёрий хужжатларни тушунишнинг ва куллашнинг турличалиги;
 молиявий ахборотнинг хақикийлигига таъсир килувчи корхонанинг ноадвакат хисоб сиёсати.
3) Салбий аудиторлик хулосаси молиявий хисоботнинг хақикийлиги бўйича аудиторнинг ишончи йўқ бўлган холларда берилади. Бундан ташқари аудитор хулосасида аудитор молиявий таваккалчилигини ҳаракатдаги конунчилик ва бухгалтерия хисоби меъёрий хужжатларига мос келмаслик сабабларини кўрсатилиши керак.
4) Аудиторлик хулосасини беришдан бош тортиш - текширув хажми чекланишлари шунчалик моддийки, аудиторга молиявий хисобларнинг холати бўйича хулоса беришга асос булмайди.
Баланс тузилган вақтдан кейинги вокеалар тавсифи.
Баланс тузилган вақтдан кейинги вақт аудиторлик текширувида асосий курсаткичларни ўзгариши хақидаги ахборотни туплаш учун ишлатилади, яъни дебиторлик ва кредиторлик карзлари, товар моддий базалари, капитал куйилмалар динамикаси. Аудиторлик процедуралари куйидагилардан иборат булади:
 баланс тузилгандан кейин хисоб регистрларини текшириш;
 янги очилган далилларни корхона рахбари билан мухокама килиш;
корхона рахбарларидан, бош бухгалтердан баланс тузилган вақтдан кейинги далиллар бўйича ёзма тушунтириш хатлари олиш.
Бунда аудитор куйидагилар бўйича маъсулиятли:
* баланс тузилгандан кейинги давр давомида юз берган вокеаларни молиявий хисоботда тўғри акс эттирилишини текшириш бўйича;
* баланс тузилгандан кейинги вокеаларни назорати бўйича;
* аудиторлик хулосасининг ўзига сабаб буладиганн ахборот олинганда аниқ чораларни куриш.
Сифатни назорат килиш стандартлари бўйича комитет 1977 йил вужудга келган. 1979 йил комитет томонидан "Дипломли жамоа бухгалтерлари фирмаларини фаолиятини сифатини назорат тизими" тўғрисидаги ўз хисоботини чикарди. Бу хисоботда аудиторлар иши сифатига таъсир курсатувчи туккизта элемент аниқлаб курсатилган:
1. Ходимларни ёллаш. Фирмани ходими вазифани бажариш маълум малакага (таълим, профессионал фаолият ва шахсий тажриба) эга булиши шарт.
2. Иш графигини тўзиш. Аудиторлик текширувини режалаштиришда текширув вақтини, ходимларни тажрибасини ва мутахассислигини инобатга олиш керак.
3. Малакани ошириш. Ходимлар ўз мажбуриятларини омилкорлик ва юкори маъсулиятлик билан бажарилиши учун доимо ўз савияларини ошириб боришлари керак.
4. Карьера. Юкори лавозимларни малакали ходимлар эгаллашлари керак.
5. Назорат. Аудиторлик текширувлари рахбар ходимлар бошчилигида ва назорати остида амалга оширилиши керак.
6. Мижозларни кабул килиш ва улар билан ҳамкорлик. Мавжуд ва булгуси мижозларни халоллигини ва репутациясини инобатга олиш зарур. Бунда аудиторлик фирмаси улар билан бизнес муносабатларига эга булишига эътибор бериши керак.
7. Маслахатлар. Аудиторлик фирмаси библиотекага, мутахассисларга, экспертларга эга булиши керак. Улар вужудга келиши мумкин бўлган техник муаммоларни хал килиш учун ёрдам беришлари мумкин.
8. Мустакиллик. Ходимларни назорат килиш керак, рахбарларнинг ўзлари ҳам уларнинг мустакиллигини бўзиши мумкин бўлган муносабатлар хақида хисобот беришлари керак.
9. Назорат. Юкоридаги сифат назоратининг 8 элементларига таъсир килувчи чора тадбирларининг самарадорлигини аудиторлик фирмасининг ўзи назорат килиши керак.

Download 227 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling