Toшкент Молия институти Режа: Режа: 1. Банк тизими, унинг тарихи, вазифаси ва турлари. 2. Ўзбекистон Республикасида банк тизимининг шаклланиши, ривожланиши ва унинг ҳуқуқий асослари. 3. Ўзбекистон Республикаси банк бозорининг асосий кўрсаткичлари. Режа №-1: Режа №-1: Банк – бу италян сўзидан олинган бўлиб, банcо – стол деган маънони англатади. Банк – кредит-молия муассасаси ҳисобланиб, асосан, вақтинча бўш пул маблағларини тўплаш, корхоналарга ва умуман пулга муҳтожларга кредит, ссуда бериш, нақд пулсиз ҳисоб-китобларини амалга ошириш, пул ва турли қимматбаҳо қоғозлар чиқариш, олтин ва чет ел валюталари билан боғлиқ операцияларни бажариш ва бошқа фаолиятлар билан шуғулланади. Банк ишининг дастлабки белгилари қулдорлик жамиятида пайдо бўлган. Улар асосан, савдогарларнинг пул билан боғлиқ ҳисоб-китоб ишларини бажарган ижро-банклар (мижозлар Ўртасида ҳисоб-китобларни нақд пулсиз олиб борадиган банклар) шаклида вужудга келди. Банк ишининг дастлабки белгилари қулдорлик жамиятида пайдо бўлган. Улар асосан, савдогарларнинг пул билан боғлиқ ҳисоб-китоб ишларини бажарган ижро-банклар (мижозлар Ўртасида ҳисоб-китобларни нақд пулсиз олиб борадиган банклар) шаклида вужудга келди. Шу билан бир қаторда махсус саррофхоналарда саррофлар пул алмаштириш ва йирик пулларни майдасига алмаштириб бериш ишлари билан шуғулланган. Банкнинг айрим белгиларига ега бўлган муассасалар ўрта асрларда шимолий Италия шаҳарларида, сўнгра Голландия ва Германиянинг савдо марказларида юзага келди. Капитализмнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан банкнинг аҳамияти ортиб кетди. Капитализмнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан банкнинг аҳамияти ортиб кетди. Банк ишининг ҳозирги тамойиллари биринчи бўлиб 17-асрдан бошлаб Aнглияда, сўнгра бошқа мамлакатларда юзага кела бошлади. Шу даврдан бошлаб банк капитал ва тадбиркорликни ишга солишнинг махсус бир соҳасига айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |