Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати. Режа. Кириш
Download 117.83 Kb.
|
Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати.
Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати. Режа. Кириш. 1. Мамлакатимизда пул – кредит сиёсатининг моҳияти ва банкларнинг тутган ўрни. 2. Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва таркиби. 3. Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсатини белгиловчи меъёрий-хуқуқий хужжатлари. 4. Мамлакатимизда пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар ва улардан фойдаланиш амалиёти таҳлили. 5. Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсатини амалга оширишда эришилган муҳим натижалар. Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати. Кириш. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг таянадиган асосий устунларидан бири молиявий жиҳатдан мустаҳкам ва барқарор фаолият кўрсатувчи банк тизими ҳисобланади. Шунинг учун давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва келажакдаги тараққиёти аввало, мазкур мамлакатда барпо этилган ва мунтазам равишда такомиллаштирилиб бориладиган банк тизимининг фаолиятига бевосита боғлиқдир. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни кўпгина муҳим иқтисодий ислоҳотларнинг таркибий қисми сифатида банк-молия тизимида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга оширилишини ва иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солишнинг бир бутун механизмининг яратилишини тақозо этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов сўнгги йилларда мамлакатимиз банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижаларига тўхталиб, қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтди: “Ўтган йили банк тизимини ривожлантириш ва ислоҳ этиш масаласи ҳам эътиборимиз марказида бўлди. Банкларнинг ресурс базаси кенгайиб, мустаҳкамланмоқда, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланмоқда. 2023 йилда иқтисодиётнинг реал секторига ажратилган кредитларнинг ялпи ҳажми 30 фоизга ошди. Ўтган йили тижорат банкларининг жами капитали 25 фоизга, 2000 йилга нисбатан эса 46 баробардан ортиқ кўпайди. Натижада бугунги кунда банкларимиз капиталининг етарлилик даражаси 24,3 фоизни ташкил этмоқда, бу эса банк назорати бўйича Базел қўмитаси томонидан 8 фоиз этиб белгиланган талабдан уч баробар кўпдир. Банк тизимининг ликвидлиги 65 фоиздан зиёд бўлиб, бу жаҳон амалиётида умумий тарзда қабул қилинган, “юқори” деб аталадиган кўрсаткичдан 2,2 баробар ортиқдир. Кредит портфели жами маблағларининг 80 фоизга яқини ички манбалар улушига тўғри келмоқда” 1. Таъкидлаш лозимки, банк тизимида қўлга киритилаётган мазкур ютуқларнинг замирида албатта, мамлакатимизда амалга оширилаётган самарали пул-кредит сиёсати ётади. Download 117.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling